Туркистонга келадиган ўқитувчиларнинг ойлиги ошади


  • 24 Августь, 2018
  • 662

Туркистон вилоят ҳокими Жансеит Туймебаев Туркистонга кўчиб келадиган ўқитувчиларнинг ойлигига 20% қўшимча берилишини маълум қилди. Туркистон вилоятида ўтказилган август ойидаги ўқитувчилар конференциясида вилоят ҳокими малакали мутахассислар ва педагогларни Туркистонга кўчиб келишга чақирди.

Жансеит Туймебаев “Вилоят номининг Туркистонга ўзгартирилиши ва вилоят марказининг кўчирилиши ўқитувчиларнинг ижтимоий ҳолатига ижобий таъсир кўрсатади. Агар сиз Туркистонга кўчиб келадиган бўлсангиз, сизнинг маошингиз 20%га ошади ва таътилингизга ойлик маош ҳамда 7 қўшимча кун қўшилади. Ҳозирда ҳомийлар ҳисобига Туркистонда ижтимоий ходимлар ва ўқитувчилар учун 14 минг квадрат метрлик 31 та уй қурилмоқда” деди.

Бундан ташқари жорий йилда Туркистон вилояти ўқитувчиларига Москва давлат университетида магистратурада ўқиш учун 20 та грант ажратилган. Унинг барча харажатлари вилоят бюджетидан қопланади. 


Бошқа мақолалар