Ўзбекистонлик футболчи “Манчестер сити”да


  • 13 Январь, 2025
  • 31

Машҳур футбол инсайдери Фабрицио Романо 20 ёшли Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг “Ланс” жамоасидан “Манчестер сити”га трансфери ҳақида эълон қилди.

Романо бу ҳақда ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали маълум қилди. Унга кўра, келишув имзоланган, энди футболчи тиббий кўрикдан ўтса бўлди.

Хабарда: “Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер сити”да, келишув имзоланди! 20 ёшли ўзбекистонлик ҳимоячи учун Франциянинг “Ланс” клубига 40 млн евро тўлайди. Бундан ташқари бонуслар ҳам мавжуд.

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси яқин кунларда тиббий кўрикдан ўтади ва АПЛ клуби билан 2029 йил июнига қадар мўлжалланган шартнома имзолайди. Келишувда яна бир йил узайтириш имконияти мавжуд бўлади. Ҳусанов Англия премьер лигасида тўп сурадиган биринчи ўзбек футболчисига айланди” дейилган.

Маълумот учун, “Ланс” Ҳусановни 2023 йил июль ойида Беларуснинг “Энергетик-БГУ”дан 100 минг еврога сотиб олганди.


Бошқа мақолалар