Арсенал футболчиси мусулмон бўлди


  • 11 Июнь, 2022
  • 169

Англиянинг “Арсенал” футбол клуби 2020 йил ёзда Испаниянинг “Атлетико Мадрид” жамоасидан 50 миллион еврога сотиб олган ганалик ярим ҳимоячи Томас Парти мусулмон бўлди. Март ойида исломни қабул қилиб, Томас исмини Яъқуб деб ўзгартирди.

Гана матбуотига интервью берган 28 ёшли футболчи мусулмонлар орасида улғайганини таъкидлаб, марокколик севгилисига уйланганидан кейин Яъқуб исмини олганини маълум қилди.

Британия нашрларида ўрин олган хабарларга кўра, ганалик ярим ҳимоячи “Арсенал”да Томас исмли формасида ўйинларни давом эттиради. “Арсенал” 2020 йил 50 миллион евро эвазига “Атлетико Мадрид”дан сотиб олган Томас Парти ўтган мавсумда 26 та учрашувга чиқди ва 2 голга муаллифлик қилди.


Бошқа мақолалар