- 2016-10-06
Бугун Пекинда бўлиб ўтадиган қишки олимпиада ўйинларининг тантанали очилиш маросимига спортчилар билан бирга бир қатор юқори лавозимли сиёсий арбоблар ҳам етиб келишди.
Хитой пойтахтига Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Мўғилистон бош вазири, Покистон бош вазири Имрон Хон, БМТ бош котиби Антониу Гутерришлар борди.
XXIV қишки олимпида ўйинлари Пекинда 4 февралдан 20 февралгача бўлиб ўтади.
Қозоғистондан ҳам 34 кишилик спортчилар делегацияси Пекинга етиб борди. Улар конькида учиш, шорт-трек, фристайл-могул, тоғ чанғиси, чанғида трамплиндан сакраш, чанғи иккикураши, биатлон, чанғида учиш, ва фристайл-акробатика спорт турлари бўйича кураш олиб боришади.
Эслатиб ўтамиз, Пекин ҳам ёзги, ҳам қишки олимпиада ўйинларига мезбонлик қилган дунёдаги биринчи шаҳар.