Ҳар куни кўрадиган, лекин яхши билмайдиган неъмат


  • 28 Июнь, 2025
  • 27

Биз ҳар куни сув билан муомалада бўламиз: унингдан ичамиз, овқат тайёрлаймиз, ювинамиз, идиш-товоқ ювамиз. Лекин бу ажойиб ва одатий суюқлик ҳақида ҳаммамиз ҳам етарлича маълумотга эгами?

Сиз билмаган бўлишингиз мумкин бўлган сув ҳақида 25 та факт:

1. Сув —табиатда уч ҳолатда учрайди ягона модда бўлиб: суюқ, буғ (газ), муз (қаттиқ).

2. Овқатсиз одам бир ой яшай олади, сувсиз эса бир ҳафтадан кўп эмас.

3. Ер юзасидаги сувнинг 97% қисми океан ва денгизларда, фақат 3% — тоза (ичимлик) сув.

4. Ердаги сувнинг фақат 1% қисми тайёр ҳолда ичишга яроқли.

5. Жаҳон захираларидаги сувнинг 1,7% қисми муз ҳолатида, шу боис фойдаланиш имкони йўқ.

6. Сув ҳар қандай суюқликдан кўра кўпроқ моддаларни эритиш қобилиятига эга — ҳатто сулфат кислотадан ҳам кўпроқ.

7. Тўрт кишидан иборат оила учун бир кунлик овқат етиштиришга ўртача 30 913 литр сув талаб қилинади.

8. Дунёда 780 миллион киши нормал ичимлик сувига етарли даражада эга эмас.

9. Ҳар соатда дунёда 200 нафар бола ичишга яроқсиз сув туфайли вафот этади.

10. Медуза ҳам, бодринг ҳам 95% сувдан иборат.

11. Инсон миясининг тахминан 70% қисми сувдан ташкил топган.

12. Жаҳондаги барча касалликларнинг 80% сув билан боғлиқ.

13. Янги туғилган бола ҳаётининг дастлабки 6 ойида вазнига нисбатан катталарга қараганда 7 баравар кўпроқ сув истеъмол қилади.

14. 1 тонна пўлат ишлаб чиқариш учун 300 тонна сув талаб қилинади.

15. Инсон нафас олиш жараёнида кунига 237 мл сув йўқотади.

16. Милоддан аввалги 3000 йилдан 2012 йилгача сув билан боғлиқ 265 та можаро қайд этилган.

17. Агар Ердаги барча сув 4 литрлик кўзага жойлашса, ичимликка яроқли сув миқдори фақат 1 ош қошиққа тенг бўларди.

18. Сув Ер иқлимининг ҳароратини табиий тарзда бошқаради.

19. Сув молекуласининг 100 йиллик “саёҳати”: 98 йил океанларда, 20 ой муз тузилмасида, тахминан 2 ҳафта кўллар ва дарёларда, 1 ҳафта атмосферада ўтади.

20. Секундига 1 томчи оқиб турган кран йил давомида 13 638 литр сув йўқотади.

21. БМТ маълумотига кўра, 2025 йилга келиб дунё аҳолисининг 2/3 қисми сув танқислигига дуч келади.

22. 1 литр сут ишлаб чиқариш учун 1000 литр сув керак бўлади.

23. Ер юзи аҳолиси учун озуқа етиштириш мақсадида сониясига 200 миллион литр сув керак бўлади.

24. 1 дона пахта футболка ишлаб чиқаришда сарфланган сув миқдори 25 ванна сувига тенг.

25. Дунё аҳолисининг 85% қисми қурғоқ ва сувсиз ҳудудларда яшайди.


Бошқа мақолалар