Дунёнинг энг хавфли аэропортлари


  • 31 Декабрь, 2014
  • 2806

Қуйида дунёнинг энг хавфли 25 та аэропорти билан таништирамиз:

Қирол Фаҳд халқаро аэропорти, Саудия Арабистони

Бу эгаллаган ҳудуди бўйича дунёдаги энг катта аэропорт бўлиб, майдони 700 квадрат километрдан ортиқ. Аэропорт ҳудуди шунчалик катталигидан, ҳатто учувчилар ҳам баъзида у қаерда бошланиб, қаерда тугашини айтишга қийналиб қолади. Чунки, аэропорт саҳро билан бирлашиб кетган.

Кливленд Хопкинс халқаро аэропорти, АҚШ

Ушбу аэропортнинг техник ёки жойлашган ҳудуди жиҳатдан ёмон тарафи йўқ. Бироқ бу ерда энг масъулиятсиз ходимлар ишлаши айтилган. Жумладан, бир неча марта тунги диспетчерлар парвозларни бошқариш ўрнига кино кўриш, ухлаш ёки ўйин ўйнаш билан машғул бўлганликда айбланган.

Веллингтон халқаро аэропорти, Янги Зеландия

Ушбу аэропортга қўниш жуда хавфли ҳисобланади. Қўниш йўлаги атиги битта ва жуда тор, бундан ташқари у денгизда тугайди. Шунга қарамай, бу дунёдаги энг чиройли аэропортлардан ҳам биридир.

Лос-Анжелес халқаро аэропорти, АҚШ

Бир неча марта АҚШдаги энг хавфли аэропорт деб топилган Лос-Анжелес аэропортида учиш-қўниш йўлагида туғиладиган хавфлар бўйича учувчи ва диспетчерларни ўқитиш амалга оширилади.

Агатти аэропорти, Лакшадвип, Ҳиндистон

Барча томонидан Ҳинд океани билан ўралган ушбу аэропортнинг узунлиги бор-йўғи 1219 метрни ташкил этади.

Саванна халқаро аэропорти, Хилтон Хед, АҚШ

Бу аэропорт рўйхатдаги бошқа аэропортлар каби хавфли эмас. Бироқ унинг 10-йўлагида иккита қабр жойлашган − ҳозирда аэропорт жойлашган ер эгалари шу жойга кўмилишни васият қилган экан.

Нарсарсуак аэропорти, Гренландия

Ушбу аэропортга қўниш йўловчилар учун ё жуда ажойиб, ё ўта қўрқинчли бўлиши мумкин. Учувчилар эса бу ерга қўнгунча кўплаб қояли ороллар орасидан учиб келишларига тўғри келади.

Кансай халқаро аэропорти, Япония

Узунлиги 4 километр ва кенглиги 2 километр бўлган сунъий оролда жойлашган ушбу аэропорт муҳандислик шоҳ асарларидан бири ҳисобланади. Афсуски, тез-тез бўлиб турадиган зилзилалар ва тўфонлар уни энг хавфли аэропортлардан бирига айлантирган.

Донмианг халқаро аэропорти, Таиланд

Қоқ марказида гольф майдони қурилгани сабабли ушбу аэропорт энг хавфли эмас, балки энг ғалати аэропортлардан бири ҳисобланади.

Паро аэропорти, Бутан

Ушбу аэропортга қўниш учун дунё бўйича бор-йўғи саккиз нафар учувчи етарли малакага эга. Денгиз сатҳидан 2,4 километр баландликда жойлашган аэропортнинг учиш-қўниш йўлаги 1980 метрни ташкил қилади. Бу ҳам етмаганидек, қўниш учун баландлиги камида 5000 метр бўлган тоғлар орасидан ўтиб келиш керак.

Кайтак аэропортиГонконг

Кўпчилик учувчилар томонидан дунёдаги энг қўрқинчли аэропорт деб баҳоланган Кайтак 1998 йилда ёпиб қўйилган.

Барра халқаро аэропортиШотландия

Ушбу аэропортда учиш-қўниш йўлаги сифатида пляждан фойдаланилади.

Конгоняс аэропортиБразилия

Шаҳар марказидан атиги 8 километр узоқликда жойлашган ушбу аэропортга ҳар бир қўниш хавфсизлик масаласидаги ҳақиқий синов бўлади.

Гисборн аэропортиЯнги Зеландия

Ушбу аэропортнинг қоқ марказида темир йўл линияси ўтказилгани сабабли учувчилар қўнишни поездлар жадвалига мослашлари керак. 2001 йилдан бошлаб ушбу йўлдан фақатгина юк поездлари ўтказилади.

Тенсинг ва Хиллари номидаги аэропорт, Непал

History Channel томонидан 2010 йилда дунёдаги энг хавфли деб топилган денгиз сатҳидан 2900 метр баландликда жойлашга ушбу аэропорт учиш-қўниш йўлагининг бир тарафида улкан тоғ, иккинчи тарафида тубсиз жарлик жойлашган.

Куршевел аэропорти, Франция

Асосан бойларга хизмат кўрсатувчи Франция Алп тоғларида жойлашган ушбу аэропортнинг учиш-қўниш йўлаги 518 метр узунликка эга. Энг қизиғи, йўлакнинг ўртасида тепалик жойлашган.

Олд Марискал Сукре халқаро аэропорти, Эквадор

Эквадор пойтахти Китонинг марказида жойлашган аэропортга атрофдаги тоғлар, туман ва вулқон тутунлари халал бериб келган. Бундан ташқари учиш-қўниш йўлаги нотекис эди. Яқинда бу аэропорт ёпилиб, янгиси қурилган.

Тонкотин халқаро аэропорти, Гондурас

Тоғли водийда жойлашган ушбу аэропортга кириш ва чиқиш бир йўлдан амалга оширилади.

Гибралтар аэропорти

Ушбу аэропортнинг учиш-қўниш йўлаги автойўлни кесиб ўтган. Автомобиллар самолёт ўтиб кетгунча кутиб туришларига тўғри келади.

Мадейра аэропорти, Португалия

Бир томони тоғ, бир томони океан бўлган ушбу аэропортнинг учиш-қўниш йўлаги ҳам узун эмас.

Малика Юлиана аэропорти, Авлиё Мартин ороли

Кариб денгизидаги ороллардан бирида жойлашган ушбу аэропортга қўниш учун пляж, девор ва автойўлдан ўтиб бориш керак.

Музли аэропорт, Antarктида

Густав II аэропорти, Сент-Бартелеми

Тепалик устида жойлашган ушбу кичик аэропорт 20 кишигача сиғимга эга самолётларга хизмат кўрсатади.

Бамда аэропорти, Тибет

Денгиз сатҳидан 4000 метр баландликда жойлашган аэропорт дунёдаги энг узун − 5000 метрлик учиш-қўниш йўлагига эга. Тоғ тепасида кислород камлиги самолётлар двигателига ҳам таъсир қилиб, ҳаракатни қийинлаштиради.

Саба оролидаги аэропорт

Кариб денгизида жойлашган ушбу аэропортнинг 396 метрлик учиш-қўниш йўлаги океандан бошланиб, океанда тугайди.


Бошқа мақолалар