Исроилнинг “Троя отлари”


  • 12 Май, 2026
  • 23

Қотил Нетаньяху янги урушлар ва янги иттифоқлар ҳақида гапирар экан, ўзларини қўллаб-қувватлайдиган араб давлатлари мавжудлигига ҳам диққат қаратди!..

Албатта, ҳамкорлик алоқалари инобатга олинганда, ақлга биринчи бўлиб келадиган давлатлар қаторида БАА бор. Бундай муҳитда Исроилга минтақавий ва глобал миқёсда дастак бераётган ҳар бир томон, аслида Исроилнинг минтақавий урушларни кенгайтиришига ёрдам бермоқда.

Шу сабабли, булар учун Исроилнинг “Троя оти” эмас, балки “Троя отлари” дейишда давом этишни истардим.

Исроилнинг қизиқиш доираларига эътибор берсак, у ўзи ҳукмронлик қилмоқчи бўлган Ўрта Шарқ географиясидаги таъсирини Ўрта ер денгизи ва унинг атрофига ҳукмронлик қилиш мақсади билан мустаҳкамламоқчи эканини кўрамиз.

Жанубий Кипрга диққат қилинг!

Анчадан бери Жанубий Кипрда кўчмас мулк сотиб олиш масаласи кун тартибида турибди. Исроил Жанубий Кипрни сездирмасдан ишғол қилмоқда ва бу масалада Юнонистоннинг Туркияга нисбатан комплексидан фойдаланмоқда.

Айни вазият Ҳиндистон учун ҳам амал қилади... “Нозик нуқталар” орқали урушга асосланган стратегиялар Нетаньяху учун воз кечиб бўлмас воситадир.

Қотил Нетаньяху “Эрон билан ишимиз ҳали тугамади” демоқда ва Теҳронни иқтисодий жиҳатдан бўғиб, кун келиб қаршиликни синдиришни мақсад қилган. Бу нуқтада сионизм ва инглиз–саксон иттифоқи ўртасидаги боғлиқликни эътиборсиз қолдириб бўлмайди.

Ушбу иттифоқ орқали қайси асосий мақсадлар кўзланмоқда:

Иқтисодий инқироз

Халқ қўзғолони

Сиёсий ҳокимиятнинг парчаланиши

АҚШ ва Исроил иттифоқи Эрон орқали янги тартиб ўрнатишга уринаётган бир пайтда, Исроил араб дунёсидаги шериклари билан янги тизимни ташкил қилмоқда. БАА Исроил учун “Троя оти” ролини ўйнамоқда. Бу жуда очиқ ҳақиқатдир.

Араб давлатлари бундан хабардорми? Албатта, хабардор. Агар Исроил бутун география устида ўз таъсири ва босимини ўтказишда давом этса, бу араб давлатлари учун янги ва чуқур инқироз сигнали эмасми?

Туркия эса бу режали мақсадларни бирин-кетин йўққа чиқариш пайида. Сурия масаласи нега ҳаётий муҳимлиги борасида энди ҳеч кимда савол қолмади деб ўйлайман. Ва албатта, Африка...

Сомали орқали Исроил ва сионизм йўналиши амалга оширмоқчи бўлган қадамлар, географиянинг катта қисмида ҳукмронлик ўрнатиш мақсадлари билан боғлиқдир. Пальмирага жойлашган Туркиянинг мавжудлиги, Сомалидаги Туркия омили каби ҳаётий аҳамиятга эга.

Бу уруш жараёни ядровий босқичга ўтмасдан тугайдими? Янги вирус тўлқинлари ҳақида гапирилмоқда... Ажабо, бу яна урушлар занжирининг бир қисми сифатида қаршимизга чиқариляптими? Катта ядровий фалокатлар юз бермасдан, бу ёввойи тузилманинг ўзгаришини кўриш энг катта тилагимиздир.

Исроил каби “заҳар” глобал тизим қўлидаги натижалари оғир бўлган қуролдир. Бундай касал тузилма дунёни чиқиб бўлмас фалокатларга судраётгани ҳам аён. Буни кеч бўлмасдан англаганлар, Исроилнинг ҳар томонга чўзилган исканжасидан қутулганлар, якунда ғолиб томон бўладилар.

“Троя оти” масаласига – Исроил ич-ичигача кириб борган барча давлатлар қараши, дарс чиқариши керак. Чунки катта фожиаларга йўл очувчи бу тузилманинг дўсти йўқ. Фақат ўз манфаатлари йўлида фойдаланадиган шахслар, муассасалар ва давлатлар бор холос.


Бошқа мақолалар