- 2015-12-02
ОСМОНИДА ҚУЁШ БОТМАЙДИГАН ИМПЕРИЯ - Британияни охиргитеррор ҳодисалари ларзага солди. Англиянинг икки муҳим шаҳри Лондон ва Манчестер портлашлар, терактларга саҳна бўлди. Ҳар бир террор ҳодисасини амалга оширишдан мақсад - давлатларни олиб бораётган ТАШҚИ СИЁСАТИДАН ВОЗ КЕЧИРИШдир.
Демак, кимдир инглизларнинг ТАШҚИ СИЁСАТИДАН норози. Британиянинг "юриш-туриш"идан норози бўлиб, ҳам-да у ерга бориб теракт қиладиган куч фақат битта давлатта бор! АҚШда! Матбуотда ўрин олмаса ҳам, CIA бўлиб ўтган барча терактларни тафсилоти билан олдиндан биларди. Бу ерда айтилмай, сир сақланган ҳақиқат эса, Англиядаги терактларда АҚШ разведкасига ёрдам бераётганлар британ разведкаси MI6 таркибидаги бир гуруҳ! Бу гуруҳнинг жиддий ёрдами орқасида Лондон ва Манчестер қонга беланди. Ҳолбуки биз ҳаммамиз инглизларнинг АҚШ ичидаги яширин кучи ҳақида оғиз кўпиртириб гапирардик. Демак, акси ҳам бўлар экан. Манчестер Аренада ўзини портлатган 22 ёшли Салмон Абедийнинг оиласи инглиз MI6 махфий ташкилоти томонидан ҳар хил ишларда қўлланиларди. Аслидан MI6 ҳам, MI5 ҳам терактнинг тафсилотларини биларди. Лекин бунинг олдини олиш учун ҳеч нарса қилишмади. Кўриб кўрмаганга олишди. MI6 директори Алекс Янгер терактлардан кейин бу ҳақиқатни Букингем саройида ҚИРОЛИЧАга айтди. Ортидан бош вазир Тереза Мейга ҳам билдирди. Рақибнинг одамидан фойдаланиб, натижага эришишдек қалтис усулни дунё миқёсида энг яхши ишлата оладиганлар инглизлар эди!
Энли инглизларнинг ўзи айнан шу усулдан чўчишмоқда. Ичларида АҚШга, яъни CIAга хизмат қиладиган қанча одам борлигини билишмайди. Ташвишларининг сабаби шу. Лондондаги яширин кун тартиби ҳам шу.
Энди Бош ролдаги ўйинчига, яъни АҚШга бир назар ташлайлик. . Бир неча марта ёздик. Трампнинг ўлимини орзу қилиб юрганлар ҳужум қилди ва "битта одам" ўзини четга олди. Бунга мажбур бўлди. Ёки биз шундай деб ўйладик. У - СТИВЕН БЭННОН эди! Уни Трампга сайловда ғалаба қозонишига ёрдам берган шахс сифатида танидик. Президентнинг ўнг қўли эди. Сўнгра бирданига четга чиқиб, кўздан йироқ қолди. АСЛИДА ҚОҚ МАРКАЗДА ЭДИ! Дональд Трампнинг бош стратеги ва бош маслаҳатчиси бўлган Стивен Бэннон постидан кетди. Лекин Ротшильд оиласига кўра “яширин АҚШ президенти” у! Бэннон 1953 йили Вирджинияда туғилди. Асли ирланд оиласига мансуб. Католик ва яҳудий душмани... 7 йил Пентагонда фаолият кўрсатди.
Оддий одам эмасди. “Paul F. Foster” эсминецининг раҳбари Стивен Бэннон эди. Гарвард бизнес-мактаб таълими билан “Goldman Sachs”да ишлади. “Goldman Sachs”даги иши унга яҳудий сармоясининг дунёдаги пул оқишини кўришини таъминлади. Бир қўли билан қуролни, бир қўли билан пулни ушлаб кўрди. Ғавғонинг иккала томонини ҳам биларди. Пентагон эса, уни ўз фарзандидек парвариш қиларди. Буни билганлар биларди. Бэннон ҳар доим Вашингтонда таъсири кучли шахс эди. Джодж Буш ва Барак Обама доимо Стивен Бэннондан чўчиб турарди. Чунки унинг кучини тахмин қилиб бўлмаслигини биларди. Иккала ПРЕЗИДЕНТ ҳам унинг рўйхатига тушиб қолишни истамасди. Чунки Пентагон, Стивен Бэннон учун хоҳлаган давлат билан уруш қилишга ҳам тайёр эди. Ротшильд ОИЛАси буни жуда яхши биларди. Бэннон жуда зукко эди. Дунёни яхши тушунарди. Албаттаки у бундай таъсир кучига қўл қовуштириб ўтириб етмаган. Қилган ишлари, ҳақли чиққан анча баҳслари бор эди. Пентагон Стив Бэннон билан бирга 2000 йилдан бери фақат бир мавзу устида ишларди. Тўғрироғи ПЕНТАГОН ундан ёрдам оларди. Бэнноннинг ягона мақсади ИПАК ЙЎЛИни ўз ўлкасининг маркази бўлган Вашингтонга боғлаш. Агар бунга эриша олмаса, уни парчалаб яроқсиз ҳолга келтириш... Сўнгги 50 йилнинг энг катта операциясини БЭННОН олиб бормоқда. Ё марказни АҚШга олиб боради, ёки йўқотиш учун қўлидан келганини қилади. Стив Бэннон 2000 йили Пентагонда ишлаган ёшлари 21-28 орасида бўлган 17 кишидан махсус гуруҳ тузди. Бу гуруҳнинг таркибида ҳозир миллиард долларга эга бизнесмен ҳам бор, информатика соҳасида чўққига чиққани ҳам, Хитойда АҚШ ширкатларининг ишлашини таъминловчилар ҳам бор. Хитой Ротшильд оиласи билан бирга ҳаракат қилишга қарор берди. Бу эса янги Ипак йўли учун Англияни Хитойнинг энг улкан шеригига айлантирди. Президент ОБАМА даврида янги Ипак йўли лойиҳаси энг порлоқ даврини бошидан кечирди. Пентагон бор кучи билан бостиришига қарамай Оқ уй “Буюк Америка” бўлишни истамади. Обама АҚШни қафасда ушлашга уринган сайин ИПАК ЙЎЛИ ҳар кун каттайди. АҚШ теран давлати бунга чек қўйиши учун Трампни тахтга ўтқазди. Бу операцияни Трамп орқали амалга оширишни кўзлаб қўйишди. Лекин аслида ҳақиқий ПРЕЗИДЕНТ Бэннон эди! Чунки вазиятни энг яхши биладиган одам у эди.
Бэнноннинг истаги бўйича лавозимга келтирилган Миллий хавфсизлик маслаҳатчиси Майкл Флинн, Трампнинг кампаниясини бошқарган Пол Манафорт, коммуникация директори бўлган Майкл Дабк ҳам Ротшильд оиласи учун катта хатар эди. Дунё матбуотини бошқарадиган Ротшильд хонадони шу куч орқали Флинн, Манафорт ва Дабкни қоралаб, оқибатда истеъфо эттирди. Лекин Бэнноннинг махсус гуруҳи жуда кучли шаклда вазифаларини бажарарди. Ҳозирча уларни ҳеч ким тўхтата олмади... Ўтган ойларда “TIME” журнали, Трампнинг бош стратеги Стив Бэннонни бош саҳифага чиқарди. Бунинг маъноси “АҚШнинг яширин президенти Бэннон!” деганидир. Сўнгги бир неча ҳафтадан бери бутун дунёнинг оғзида Қатар. Қатарни нишонга қўйган ким? Бутун дунёнинг эътиборини қаратган ким? Мақсади нима? Буларни ёздик.
Лекин исмини айтмаган эдик. Бу киши Стив БЭННОН эди. Ҳалигача "иш"нинг бошида турибди. Ўз давлати номидан улкан лойиҳани йўқ қилмоқчи. Бу осон эмас. Лекин вазифа унга берилган... Қатарга қарши тузилган блокни ҳам белгилаган БЭННОН эди. Саудия Арабистонни, БАА ва Баҳрайнни жанжалга тортган ҳам Бэннон.
Мақсади Британияга зарар бериш эди. Бунга энг қисқа йўлдан эришиш учун Қатардан бошлади. Қатар операцияси дастидан "Ипак йўли"нинг бир томони жароҳат олди. Буниси аниқ! Лекин Британия ҳам, Хитой ҳам жим қараб ўтирадиган ўлкалар эмас. Улар ҳам керакли жавобий зарбаларни беради.
Бэнноннинг янги нишони Тожикистон, Ўзбекистон ва Қирғизистон! Бу учта овози чиқмайдиган ўлканинг, яқинда террорга алоқадор қилиб кўрсатилиб, туҳмат остида қолиш эҳтимоли жуда катта. Ёки бошқа бир йўл билан бошлари балога дучор қилинади. Мана шу ҳамла жуда муҳим. Агар Бэннон гуруҳи Қатарга ўхшаб, бу уч Ўрта Осиё ўлкасини бурчакка қистириб қўйса, ИПАК ЙЎЛИ да катта ўрин эгаллаб, денгизда ва қуруқликда олтин карта қўлга киритган бўлади. Агар Британия билан Хитой буларни фақат кузатиш билан чеклангудек бўлса, унда ИПАК ЙЎЛИ борасида АҚШ билан келишишга мажбур. Бу эса хоҳишларига терс. Чунки, Ипак Йўли лойиҳаси, АҚШни тугатиш учун амалга оширилмоқда.Лекин барибир гап кучда! Кимнинг кимга кучи етишини вақт кўрсатади. Ақл, Қурол, Пул орасида аёвсиз мусобақа кетмоқда. ТЕРРОР эса, мана шу талашда восита холос.. Дунё миқёсидаги асосий қувват ИПАК ЙЎЛИ атрофида бўлгани учун ғавғо кўтарганлар нишондаги ўлкаларни ёнларига олиб, дадил қадам ташламоқчи. Ҳар кучли давлат, мустамлака қиладиган ўлкасида ўзига ҳамфикр, ҳамдам бўладиган нокасларни излайди ва албатта топади.