- 2023-11-27
Анқарада Россия элчиси Карлов ўлдирилди. Ўша вақтда машҳур дипломат Польшиков ўз уйида ўлик ҳолда топилди. НАТОда муҳим ўрин тутган генерал Ив Шанделон билиш керак бўлмаган СИРлардан воқиф бўлгани учун жонидан айрилди. Карлов суиқасдга учрагач, бир неча соат ўтиб, БЕРЛИН ҳам қонга беланди. Бошқа ҳодисаларни ҳисобламай қўя қолайлик...
Лекин энг муҳими Россиянинг ҳарбий оркестрини олиб кетаётган самолётнинг Қора денгизга қулаб тушиши эди. Эътибор берган бўлсангиз, Россия буни “техник носозлик туфайли” деб эълон қилишни маъқул кўрди.
Чунки УРИБ ТУШИРИЛДИ деб айтиш сарф-харажатли иш. Мажбуран “БАХТСИЗ ҲОДИСА” деб, йўлида давом этиши керак эди. 84 нафар йўловчи, 8 нафар экипаж аъзоси, жами 92 кишини олиб кетаётган ТУ-154 самолёти ёқилғи қуйиб олганидан кейин ҳавога кўтарилди. Лекин 2 дақиқа ўтгач, денгизга қулади. Бу вақтда учувчилар диспетчер билан алоқага чиқиб бўлмади. Бутун саволлар шундан кейин пайдо бўла бошлади.
Самолёт қулаганидан кейин маълум қилинмаса ҳам аэропорт атрофида униформага ўхшаган кийим кийган шубҳали киши қўлга олинди. Тергов қилинди. Русчани жуда яхши гапирса ҳам миллати рус эмас эди. У ердан Москвага олиб борилди. Қимлар билан, қандай алоқада бўлганини билмаймиз. Лекин САМОЛЁТ ҲАЛОКАТГА УЧРАГАН вақт ичида НАТО операцияларини бошлаган вақт эди. Биз эса БАХТСИЗ ҲОДИСА туфайли унга эътибор бермадик.
Бироз аввалга қайтамиз... Яхшироқ тушуниш учун! 2010-11 йилларда НАТО Туркиянинг жанубида СУРИЯ чегарасига жуда яқин НАТО ҳарбий базасида CIA билан бирга ташкил этилган махсус отрядлари бирлашди. Бу жуда махсус бир иш эди. НАТО CIA билан минтақадаги ҳаракатланишнинг йўналишини ўзгартирадиган қарорларга қўл урди. CIA ва НАТО махсус танланган аскарларга ҳарбий таълим берди.
Гуруҳдаги ҳар бир аскар жангчи қилиб етиштирилди. Лекин ҳамма CIA ёки НАТО буни АСАДга қарши қилаётган деган ўйда эди. Аслида эса ҳақиқат бутунлай бошқача эди.
ЧЕГАРАЛАРНИ ЎЗГАРТИРИШ УЧУН ТЕРРОР ТАШКИЛОТЛАРИГА МАТЕРИАЛ ТАЙЁРЛАНАЁТГАНДИ. 8-9 ойдан кейин бу етиштирилган аскарлар майдонга туширилди. Мана шу битирувчилар террорга асос бўлишди. ДАИШ пайдо бўлди. НАТО ҳарбий базаси бу ишнинг марказида эди. Аскарлар синчковлик билан танланар эди. Кейин барчаси Сурияга юборилди. Чунки вазифа майдони шу ер эди.
Ал-Қоида энди аввалгидек жозибали эмас эди. Янги маҳсулотга эҳтиёж бор эди. Бу эса ДАИШ эди. Янги террор ташкилоти қисқа вақт ичида 2 миллиард долларлик дастак топди. Ишонадиган нарса эмас, лекин ҳақиқат эди. Янги ўйинчи маълум эди.
Аслида майдондаги бутун ўйинчилар айни ақлнинг маҳсулоти эди. ТЎҚНАШУВ ИЧИДАДАН ЯНГИ ТАРТИБ ҚУРИЛМОҚЧИ ЭДИ. Мақсад шу эди. Қисқа вақт ичида ДАИШ кучига куч қўшилди. Қурол, бомба, патронлар ва “Range Rover” автомобиллари борасида ҳечам қийналмади. Ҳар турли воситалари бор эди. Пулдан ташвиши йўқ эди. Барча технологик алоқа ва қурол қўлларида эди... Операцияда калла кесиш саҳналари ва бу тасвирларни эълон қилиш воситалари ҳам пухта ўйланганди. Эътиборсиз қолдирилган ҳеч бир тарафи йўқ эди. Мақсадлари минтақадаги тўқнашувлардан янги тизим чиқариш эди. Россиянинг АРАБ БАҲОРИдан кейин қолган таъсирини ҳам минтақадан юлиб ташлаш эди. Чунки янги ўйинда ГЛОБАЛ САРМОЯ АҚШнинг қаршисига ХИТОЙни қўйишни истарди.
Кучайиб бораётган Россия табиийки ҳисобда йўқ эди. Уни кучсизлантириш, таъсирини камайтиришни исташарди. Бу эса Россияни ЎРТА ШАРҚдан сиқиб чиқариш билан бўларди.
Тўлқин-тўлқин келган ҳужумлар билан Россия минтақадаги кучини йўқотди. Кучсиз ва муаммолар ичида қолган Россиянинг ШАНХАЙ ҲАМКОРЛИК ТАШКИЛОТИга ҳам дастак бериши имконсиз эди. Шуни кўзда тутишганди. Шу сабабли ТУРКИЙ давлатлардан ва Ўрта Шарқдан сиқиб чиқарилиши керак эди. Бутун куч ва вақтини муаммоларини ҳал этишга сарфлаши лозим эди. Режа шундай тузилди. Лекин араб баҳорида қувилган руслар Сурияга келиб ўрнашди. Борган сари кучи ортди. Сурияни ҳимоя қилмаса, Эрондан кейин бўлиниш навбати уларга келганини кўришди. Бор кучлари билан курашдилар. Қаршисида ким турганини билишарди. ГЛОБАЛ САРМОЯ билан курашаётган эди. НАТО ичида кучи кўп бўлган САРМОЯ билан... чегарамизда самолёт уриб туширилганида операциянинг ортида яна шу кучни кўрдилар. Баъзилар Кремлнинг Суриядан чиқиб кетишига олиб келадиган оловга ўт ёқишга уринарди.
Бутун ташкилотларни қурган НАТО бутун ашқол-дашқоли билан шу ерда эди. Туркияни ҳам самолётни уриб тушириб, ўйин ичига тортишга уринишарди. Лекин бу амалга ошмади.
Тузган режалари ши бермагач, Туркия ичидан ва ташқаридан терактлар кела бошлади. Самолёт ҳам қулади, суиқасд ҳам бўлди. айниқса, самолёт ҳодисаси Россия ҲАЛАБни қўлга киритганидан кейин юз берди. Қора денгизга қулаган самолёт техник назоратдан яқинда ўтганди. Сентябрь ойида электрон тизимлар, моторлари, гидравликаси кўздан кечирилиб, носозлари янгиланганди. Самолёт ҳалокатга учраши учун ҳеч бир техник сабаб йўқ эди. Лекин олиб кетаётган йўловчилари муҳим эди. Россия ҲАРБИЙ ОРКЕСТРИНИ олиб кетаётганди. Яъни Россиянинг рамзини!Янги йил концертини бериш учун Сурияга келаётганди.
Барчасини ёнма-ён қўйиб, таҳлил қилсак, улкан ва маъноли бир композиция ҳосил бўлади. Қулаган самолёт уч моторли эди. Қандайдир бир сабаб билан ҳавога кўтарилгач, қисқа вақт ичида уч мотор бирданига тўхтади. Самолёт бир онда жимжит бўлиб қолди. Самолётдан мотор овози келмаётганди. Чунки ҳодиса гувоҳлари ҳам фақат самолётнинг сувга қулаган овозини эшитганини айтдилар. Самолёт қолдиқлари узоқ масофага сочилиб кетди. Самолётларнинг кўпи ҳавога кўтарилишда ёки қўнаётганда ҳалокатга учрайди. ҲАВОГА КЎТАРИЛАЁТГАНДА кўп ҳалокатлар юз берган. БЎЛДИ! Самолёт энди кўтарилган, диспетчер ҳам буни кузатаётганди. Ҳодиса гувоҳлари ҳам бор эди. Самолёт қулаётганда учувчидан бирортаям хабар келмади. Кузатиш минораси ҳеч нарса эшитмади. Худди Бермуд учбурчагидаги ҳалокатлардан бири юз бераётгандек эди. Қулаган ва қолдиқлари топилмаган МАЛАЙЗИЯ самолётидан ҳам тушунарсиз бир ҳодисага дуч келгандик. Булар менинг эмас, мутахассисларнинг фикри. Руслар фахрланиб юрадиган электрон тўсиқ бўлиш системалари бор эди. Булар ўз соҳасидаги энг яхши ва энг ривожланган қурол эди. Бир Россия самолёти бироз вақт аввал Қора денгиздаги Америка крейсери устидан учиб ўтди. Кеманинг бутун электрон тизими ишдан чиқди. Кема аранг Истанбулгача етиб келди. Кема спутник алоқаларидан тортиб, қурол тизимигача ҳеч бирини қўллана олмади...
Россия ҳарбий оркестрини олиб кетаётган самолёт СОЧИдан ҳавога кўтарилган вақт ўша минтақада РАДИОЭЛЕКТРОНИК қурол олиб кетаётган бир АМЕРИКА гуруҳи бор эди. Бундан ташқари радио-электроник жанг борасида дунёнинг энг яхши “Dupuy-De- Locircme” ва “Le Chevalier Paul” каби икки француз ҳарбий кемаси ҳам айни минтақада эди. Табиийки тасодифан! Қўлга олинган киши буларга хабар жўнатдими? Буни билмаймиз.
Техник назоратдан ўтган ва кузатиш минораси қулаётганини кўриб турган самолётдан ҳеч бир хабар келмаслигининг бир сабаби бўлиши керак эди. Самолёт қулайди. Млекин диспетчер бир нарсаларни эшитади. Лекин бу сафар ҳеч бир калима йўқ. АЛОҚАСИ ИШДАН ЧИҚАРИЛГАН САМОЛЁТ ҲАҚИДА СЎЗ БОРМОҚДА.
Пастдан механизми қулфланди ва хизмат доирасидан ташқарида қолдирилди. Сувга қулаётганда электрон тизими ишламаганлиги учун алоқага чиқа олмади. Диспетчер кузатиб турганди, лекин ҳеч бир сўз эшитмади. ҲАЛАБда сўз соҳиби Россия минтақадаги режаларни бузди. Ўзи учун тайёрланган оқибатга эътироз билдирди. Жазоси берилиши керак эди. Карлдов суиқасди, Польшиковнинг ўлдирилиши ва самолёт уриб туширилиши ишора эди.
Путин буларни кўрди. “БАХТСИЗ ҲОДИСА” деб қўя қолди. Яқинда улар ҳам бир жавоб беради. Дунёни бошқаришга қасд қилган ГЛОБАЛ САРМОЯ ҳозир қонли ўйин ортида. Ив Шанделон ўлдирилди, ўрнига одам топа олишмаяпти. Унинг лавозимига ҳеч ким келмаяпти. Ҳеч ким қабул қилмаяпти. Уруш борган сари кенгаймоқда.
Россия ҲАРБИЙ ОРКЕСТРИ Сурияга келиб, ҳам янги йилни, ҳам ўлканинг қутқарилишини нишонламоқчи эди. Шунинг учун концерт бермоқчи эди. Кимлардир бунга тўсиқ бўлишди. Ҳодисаларга бўлак-бўлак эмас, ҳаммасини жамлаб назар солайлик. НАТО ва орқасидаги куч тузган режалари бузилгани учун ҳужум қилмоқда. Бу билан тугамайди. Яна келишади.
АҚШнинг ичидаги бир куч МУВОЗАНАТГА Росияни қўшишни истамаяпти. Бошқа бир куч эса қатъий равишда “Россиясиз бўлмайди” демоқда. Биз уларнинг орасидаги жанжални ҳамма жойда кўришимиз мумкин. АСЛ ВОҚЕА ШУ. НАТО ҳам, CIA ҳам ишнинг ўйинчиси. Россияни истамаганлар ХИТОЙ билан давом этиб, сўнггида АҚШни ҳам тугатишади. Буни кўрганлар ўйинга эътироз билдиришмоқда. Трамп “ПУТИН БИЛАН ҲАМКОРЛИК” деган сари Путинга ҳужум ортмоқда. Айни шаклда БАРОНЛАРГА қарши чиққан Туркия ҳам нишонга айланди. Энди НАТО қурган тизимда роль олганлар бошқа операцияларни бошлайди. Йўқотганлари сари ҳужум ортади. Уруш давом этади...