- 2023-10-06
Ғазога ёрдам олиб бориш учун йўлга чиққан Глобал “Сумуд” флотилиясига ҳужум қилган
Исроил аскарлари Эроннинг “Ҳанзала” хакерлар гуруҳи томонидан фош қилинди. Хакерлар гуруҳи “Сумуд” флотилиясига ҳужум қилган 69 нафар Исроил аскарининг маълумотларини эълон қилди. Баёнотда Исроил аскарлари “денгизда бузғунчилик қилувчилар” деган сўзлар билан тавсифланди.
Эронга алоқадор бўлган “Ҳанзала” (Handala) номли хакерлар гуруҳи халқаро сувларда Глобал “Сумуд” флотилиясига ноқонуний равишда аралашган 69 нафар Исроил аскарининг шахсий маълумотларини оммага ҳавола этди.
“Ҳанзала” АҚШда жойлашган Х ширкатининг ижтимоий тармоқ платформасидаги саҳифаси орқали “Шайетет 13 денгиз қўмондонлик бирлиги”га мансуб 69 нафар Исроил аскарининг шахсий маълумотларини бўлишди.
Исроил муассасалари ва ҳарбий ходимларига қарши уюштирган киберҳужумлари билан тез-тез кун тартибига чиқиб турадиган Эронга алоқадор хакерлар гуруҳи томонидан берилган баёнотда, Ғазога ёрдам олиб бориш учун йўлга чиққан Глобал “Сумуд” флотилиясига ҳужум қилган Исроил армияси “денгизда бузғунчилик қилувчилар” ибораси билан сифатланди.
“Ҳанзала” шахсий маълумотларини тарқатган Исроил ҳарбий-денгиз флоти аъзоси бўлган аскарларнинг ҳар бири учун 100 минг доллар мукофот пули тикилганини билдирди.
Исроилнинг ўта ўнг қанот миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвир ва Тел-Авив ҳукуматига юзланган Эронга алоқадор хакерлар гуруҳи, вазирлар маҳкамасининг ҳар бир аъзоси виртуал ва жисмоний кузатув остида эканини иддао қилди.
Исроил аскарларига тегишли экани айтилган ва жамоатчилик билан бўлишилган маълумотларнинг тўғри ёки нотўғри эканига доир Тел-Авив маъмуриятидан ҳеч қандай расмий баёнот берилмади.
“Ҳанзала” 9 апрель куни Исроил Бош штабининг собиқ бошлиғи Ҳерци Ҳалевининг электрон қурилмаларига сизиб кириб, қўлга киритган махфий фотосурат ва видеоларини ҳам эълон қилган эди.
Эронга алоқадор хакерлар гуруҳи бундан аввал Исроилнинг собиқ бош вазири Нафтали Беннет, собиқ адлия вазири Айелет Шакед ва бош вазир Бинямин Нетаняхунинг бош маслаҳатчиси Цахи Браверманнинг телефонларини ҳам бузиб кирганини (хак қилганини) эълон қилган эди.