- 2015-05-23
Коррупцияга қарши кураш фонди ташкилотчиси ва амалдаги президент мухолифи Алексей Навальнийнинг чақириғи билан турли шаҳарларда намойишлар бўлиб ўтди. Россия президенти Владимир Путиннинг мухолифларидан бири бўлган Алексей Навальнийнинг чақириғи билан Россияда минглаб кишилар ҳукуматнинг нафақа ёшини босқичма-босқич оширишни кўзда тутган қонун лойиҳасига норозилик учун митингга чиқишди.
Норозилик намойишлари Иркутск, Владивосток, Хабаровск, Омск, Оренбург, Челябинск ва Тверь каби 30 дан ортиқ шаҳарда бўлиб ўтди. Футбол бўйича жаҳон чемпионати ўтаётган Москва ва бошқа шҳўнта шаҳарда намойишларга рухсат берилмади. Россия коммунистик партияси ва Либерал демократик партияси дастагида ўтган намойишларда ҳеч қандай кўнгилсизликлар бўлмади.
Эслатиб ўтамиз, Россия ҳукумати келаси йилдан эътиборан нафақа ёшини босқичма-босқич эркаклар учун 60 дан 65 ёшга, аёллар учун эса 55 дан 63 ёшга кўтаришни кўзлаган қонун лойиҳасини 14 июнда парламентнинг қуйи палатаси Думага тақдим этганди.