Францияда халқ иш ташлади


  • 6 Декабрь, 2019
  • 466

Францияда Макрон ҳукумати тарафидан тайёрланган нафақа тизимини ислоҳ қилишга қарши касаба уюшмалари иш ташлаш уюштирди.

Париждан тортиб йирик шаҳарларда курьер хизматлари, ўқитувчилар, ҳамширалар ва касалхона ходимлари, полиция, тозалик ва ободонлаштириш ходимлари, электр ширкатлари ходимлари, почта хизматчилари, адвокатлар ва аэропорт ходимлари муддатсиз иш ташладилар. Иш ташлаш сабабли Францияда ҳаёт тўхтаб қолди. Шомга яқин бўш кўчаларни намойишчилар тўлдирди. 250 та турли жойда ўтказилган намойишларда иштирок этган одам сони 500 мингдан ошди. Кўчаларга ўт қўйган намойишчилар Макроннинг истеъфосини талаб қилишди. Намойишчилар ва полиция ходимлари орасидаги тўқнашувларда яраланганлар ва ҳибсга олинганлар бўлди.

·   Намойишларни тўхтатиш учун Парижда 180 таси моторли жами 6 минг полиция сафарбар қилинди.

·   Франциянинг ўлка ичидаги парвозларининг 30%и, “EasyJet”нинг эса 200 дан ортиқ парвози бекор қилинди.

·   Тезюрар поездларнинг 90%и, бошқа поезд сафарларининг 97%и тўхтатилди.

·   Ўлка миқёсидаги мактабларнинг 65%ида ўқув машғулотлари тўхтатилди.


Бошқа мақолалар