Нигерияда черковга ҳужум


  • 6 Июнь, 2022
  • 189

Нигериянинг жануби-ғарбидаги Ондо штатидаги Ово қасабасида “Муқаддас Франсис Хавиер” черковига уюштирилган қуролли ҳужумда камида 50 киши ҳалок бўлгани хабар берилди. Нигериянинг қуйи палатасида Ово минтақасини тамсил этувчи Аделегбе Тимилейин берган интервьюда черков роҳибининг ҳужум қилган шахслар тарафидан ўғирлаб кетилганлигини ва черковда камида 50 киши ҳалок бўлганини билдириб, жасадларнинг Оводаги федерал тиббий марказ ва католик касалхонасига етказилганини маълум қилди.

Штат депутати Огунмалосуйи Олуволе ҳужумдан кейин черковни ва касалхонани зиёрат қилиб, қурбонлар орасида ёш болаларнинг борлигини билдирди.

Нигерия президенти Муҳаммад Бухорий баёнотида ҳужумни “жирканч” дея қоралади.

Пойтахт Абуджадаги сафарини ярмида тўхтатиб, Ондога қайтган губернатор Аракунрин Олуваротими Акередолу “Ҳужум уюштирганларни қўлга олиш ва ҳисоб сўраш учун мавжуд барча манбалардан фойдаланамиз” деди. Ҳужум уюштирганларнинг шахси ва мақсади ҳали аниқланмади.


Бошқа мақолалар