- 2016-02-02
Украинада Россия назоратидаги Херсон вилоятида жойлашган Днепр дарёсидаги Каховка ГЭСи портлаши ортидан аҳоли таҳлика остида қолди. Сув савияси кўтарилишда давом этаётган вилоятда минглаб уйни сув босиб, мингдан ортиқ одам уйларини тарк этишга мажбур бўлди.
Вилоят аҳолиси елкаларида болалари, қўлларида итлари ва целлофан пакетларда ашёлари билан сув босган кўчалардан юриб хавфсиз жойларга боришга уринишмоқда. Қутқарув жамоалари сув одамни кўмадиган жойларда қайиқлар билан ёрдамга келди. Украина сув тошқинининг юз минглаб одамни ичимлик сувидан маҳрум қилишини, ўн минглаб гектар полиз сув остида қолишини ва ундан ҳам катта майдонни чўлга айлантиришини айтмоқда.
Каховка ГЭСидаги фалокат урушнинг кейинги йирик босқичи сифатида кўрилаётган Украина армиясининг узоқ вақтдан бери кутилаётган қарши ҳужуми билан айни вақтга тўғри келди.
Ҳар икки тараф ҳам бошқасини тўғонни бомбалаганликда айбламоқда.
Ўлканинг жанубидаги сел ҳудудида яшовчилар тўғоннинг портлашида ГЭСни қарши соҳилдаги позицияларидан назорат қилаётган рус армиясини жавобгар билмоқда.
“Биздан нафратланади” дея изоҳлаган бир украиналик “Украина халқини ва Украинанинг ўзини йўқ қилишни исташмоқда. Бунинг нима маънога келишини ўйлаб ҳам ўтиришмаяпти. Чунки улар учун муқаддас нарсанинг ўзи йўқ” деди.
Россия назорат остидаги Херсон вилоятининг тўғон остидаги кўплаб шаҳарча ва қишлоқларда фавқулодда ҳолат эълон қилди.