Янги латифалар


  • 9 Январь, 2013
  • 5473

 – Агар бирор муаммо туғилса, сенда менинг телефон рақамим бор-а?

– Ҳа, бор.

– Ўшани ўчириб ташла!

* * *

Бокс. Танаффус пайти:

– Рақибингни боплаб қўрқитдинг-да!

– Йўғ-е, қанақасига?

– У сени уриб ўлдириб қўйдим, деб ўйлади.

* * *

Ҳурматли қизлар! Жамоат транспортида бирорта йигит сиз томонга диққат билан қараб турганини сезсангиз, дарҳол ҳаяжонга тушманг! Йигит ортингиздаги транспорт йўналиши чизилган қоғозга қараб турган бўлиши мумкин.

* * *

Хитой билан қирғиз учрашиб қолишди. Хитой сўради:

– Сизларда қанча аҳоли бор?

– Беш миллион.

– Зўр-ку! Ҳаммаларинг бир-бирларингни танисаларинг керак-а?..

* * *

– Хоним, кеча мен сизнинг хонишларингизни эшитдим...

– Қўйсангиз-чи, мен фақат вақтни ўлдираётгандим, холос...

– Бунинг учун жуда даҳшатли қурол танлабсиз...

* * *

Эр-хотин тиш шифокори ҳузурига кириб боришди.

- Оғриқсизлантириб олайми ёки шундоқ олиб ташлайверайми? – сўради шифокор.

- Шундай олиб ташлайверинг-, жавоб берди эр.

- Қойил, оғриқдан қўрқмайдиган мардлар ҳам бор эканку.

- Албатта бор. Қани хотин, оғриётган тишингни кўрсат.

* * *

Эр ишдан келса хотини катта қоғоз кўтариб олганмиш. Унда шундай сўзлар ёзилган экан: “Мен сиз билан гаплашмайман!”.

Эри елкасини қисибди-да, индамай кириб телевизор кўриб ётаверибди. Орадан беш минут ўтибди. Хотини яна битта қоғоз кўтариб кирганмиш:

“Нимагалигини сўрамайсизми?!”

* * *

Бир киши чўлда адашиб уч кун юрди. Очлик ва ташналикдан силласи қуриб ўлай деганда кўза топиб олди. Ишқалаган эди, жин чиқди.

- Амрингга мунтазирман!

- Бу ердан кетишни истайман.

- Ортимдан юр, икки кунда манзилингга етказаман.

- Мен тезроқ кетишни истайман.

- Унда югурдик.

* * *

Эълон: Бухоро поездини кутаётганлар диққатига! Поезд кечикмоқда. Лекин ҳозир Урганч поезди етиб келади. Шу поезддан тушганларни кутиб олсангиз, ҳам вақтингиз ўтади, ҳам келганлар хурсанд бўлишади.

* * *

Икки аёл суҳбатлашмоқда:

– Болам кечаси йиғлаши билан алла айтаман, ухлаб қолади.

– Мен ҳам аввал шундай қилардим, бола йиғлаши билан алла айтишни бошлардим. Кейин қўшнилар тўпланиб чиқиб, “майли, яхшиси болангиз йиғлай қолсин” деб илтимос қилишди.

* * *

Поезд вокзалдан жилди. Уч киши кеч қолиб ортидан югуришди. Иккитаси чиқди, бири қолиб кетди. Қолиб кетгани думалаб кула бошлади.

– Нега куляпсиз?

– У икки шеригим аслида мени кузатишга чиқишганди.

* * *

Тойота билан Мерс тўқнашиб кетди. Мерсдан учта барзанги тушиб Тойотадагини тортқилаб чиқаришди.

– Биродарлар, ахир бу Тойота...

Барзангилар унинг гапини эшитмай дўппослай кетишди. Ура-ура чарчаб қолишди.

– Гапир, нима деяётгандинг?

– Биродарлар, ахир бу Тойота-ку, ҳайдовчи ўнг томонда ўтиради!

* * *

Бир аёлнинг дафн маросими бўлмоқда. Марҳумани тобутга солиб олиб чиқишаётганида тобут эшик кесакисига урилиб кетди ва силкинди. Тобут ичидан инграш эшитилди. Ҳамма қотиб қолибди. Аёл клиник ўлим ҳолатида экан, эшикка тегиб силкинганида тирилиб кетибди.

Аёл иккинчи бор дунёга келганини нишонлашди. Аёл яна 10 йил яшаб ўлди. Яна тобутга солишди. Олиб чиқишаётганида эри бақирди:

– Биродарлар, эҳтиёт бўлинглар! Эшик кесакисига урилиб кетманглар! Эшик кесакисига урилиб кетманглар!!!

* * *

Йигит қизга хушомад қилмоқда:

– Менда кинога иккита билет бор.

– Вой, зўр-ку! Битта фильмни икки марта кўрсангиз бўларкан.


Бошқа мақолалар

  • 2014-03-21
Латифа
  • 2012-03-30
Телефон