Янги латифалар


  • 13 Октябрь, 2012
  • 3665

Ўттиз йил учрашмаган икки таниш кўришиб қолишди. Бири ўн олти фарзандли булган. Наригиси ундан сўради:
- Хотининг билан ахил яшаяпсан, шекилли, а?
- Бу нима деганинг? Мен хотинимдан оловдан қўрққандай қўрқаман.
- Нега унда болани кўпайтириб юбординг?
- Хотиним ўқлов олиб югурганда уларнинг орасига беркиниб олиш осонроқ!!

Бир жинни тиш шеткасига ип бойлаб, йўлакда сайр қилиб юрган экан, докторга тўқнаш келибди.

Доктор сўрабди:

-Ит билан сайр қилиб юрибсанми?

-Йўқ доктор бу тиш шеткасику!

-Яхши, анча тузалип қолибсан.

Озгина юргандан сўнг жинни тиш шеткасига қараб:

-Зўр алдадига Бобик,-дебди.

Врач беморга деди:
- Сизга ичиш, чекиш, бегона аёллар билан мулоқотда бўлиш таъқиқланади.
Бемор ўзича ўйлади:
«Хотиним қурмагур шу ергаям келиб кетдими дейман?»

Иккита помидор музлатгичда туришибди.
Помидорларнинг бири деди:
- Ву-уй, совуқлигини қара-я!
Иккинчиси:
- Вой-дод! Гапирадиган помидор…

- Кўшнижон, эримдан хавотирдаман. Мушук косадаги қаймоқни еб қўйган экан, дарёнинг энг чукур жойига чўктириш учун олиб кетганди. Халиям қайтмади.
- Нега хавотир оласиз? Қайтади.
- Вой, нега хавотир олмай? Мушукнинг қайтганига бир соатдан ошди ахир!

- Бошлиқнинг хонасига кириб, столга қаттиқ муштлаб, маошимни оширишни талаб килдим.
- Хўш, натижаси нима булди?
- Хеч нима, чунки бошлиқ хонасида йук эди-да.

ГАИ ходими қизил чирокда ўтиб кетган мошинани тўхтатиб хайдовчисига:

-Қизил чироқдан ўтиб кетганингизни кўрмадингизми, хайдовчи?

-Қизил чироқни кўрдим аммо сизни кўрмадим командир....

 

Машинасида туртиб юборган хайдовчидан оёғи синган жабрланувчи пул талаб қилмоқда.

- Нима, сиз мени миллионер деб ўйлаяпсизми?

- Сиз-чи, сиз, мени қирқоёқ деб ўйлаяпсиз, шекилли?

- Дадаси, хайдовчини тезда ишдан бўшатинг. У бугун уч марта автохалокат содир этди, мени ўлишимга сал қолди.

- Кел, унга яна бир имкон берайлик.


Бошқа мақолалар