- 2012-03-30
Океаннинг ўртасида Испанияга тегишли улкан кема сузиб бораяпти. Кема капитани ёрдамчисига ҳаммани мажлислар залига тўплашни буюради. Ҳамма йиғилгач, капитан нутқ гапиради:
- Сизларга бир яхши бир ёмон хабарим бор. Қайси бирини аввал айтай?
Карахт аҳволга тушган одамлар бир овоздан:
- Ёмонидан бошлай қолинг, капитан.
Капитан:
- Уч соатдан кейин кемамиз чўкиб кетади.
Камедагилар дағ-дағ қалтирай бошлашди ва капитаганга қараб яна бақиришади:
- Яхшисини ҳам айта қолинг тезроқ, одамни инфаркт қилмай...
Капитаннинг юзида табассум пайдо бўлибди:
- Айтайми, суюнчи берсаларинг айтаман.
- Ўртоқ капитан, одамни хит қилмай тезроқ гапиринг.
Капитан:
- Яхши хабарим шуки, “Барселона” яна ютибди...