Жанубий Қозоғистонда яна совуқ ҳаво тўлқини


  • 28 Февраль, 2012
  • 1332

Вилоят синоптиклари қишнинг охирги 10 кунлигида яна туман ва музламаларни ваъда қилишмоқда. Уларга кўра 20-21 февраль кунлари ҳаво ҳароратининг пасайиши ва қор кутилмоқда. Дам олиш ҳаво ҳароратининг секин-аста кўтарилиши билан биз баҳор келаётганига қувонган эдик. Синоптиклар фикрига кўра, ҳали қувонишга эрта. Февралнинг охирги 10 кунлиги жанубий қозоғистонликлар учун яна бироз ташвиш келтирадиган кўринади. 20-22 февраль кунлари вилоятда яна ҳаво ҳарорати пасаяди. Кечалари -10,-15, шимолий туманларда эса -20,-25 градусгача ҳаво ҳарорати тушиб кетади. Кундузлари -1-6, шимолий ва тоғли туманларда -11,-16 градусгача боради. Синоптиклар бу кунларда олис йўлга сафарга чиқишни тавсия этмайдилар. Об-ҳавонинг ўзгариши туман ва музламаларга сабаб бўлади. Бундан ташқари, ғарбий шамолнинг тезлиги 8-13м/с га ошиши мумкин. Баъзи жойларда 15-20 м/с гача бориши мумкин.


Бошқа мақолалар