ЮНЕСКО бошчиси Туркистонда


  • 7 Июнь, 2023
  • 172

ЮНЕСКО бош директори Одре Азуле Туркистондаги Хожа Аҳмад Яссавий мақбарасини зиёрат қилди. ЮНЕСКО бош директори Қозоғистонга Астанада ўтадиган халқаро форумда иштирок этиш учун келди.

Одре Азуле Туркистонга қилган сафарида Қозоғистон объектлари ичида ЮНЕСКО жаҳон меросига биринчи бўлиб қўшилган Аҳмад Яссавий мақбарасини томоша қилди.

Зиёрат давомида давлат маслаҳатчиси, ЮНЕСКО ва ИСЕСКО бўйича миллий комиссия раиси Ерлан Карин мақбарани сақлаб қолиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида гапириб берди. Азуле Қозоғистоннинг тарихий-маданий ёдгорликларни сақлаб қолиш бўйича татбиқ этилаётган чора-тадбирларини ҳақида маълумотларни диққат билан тинглади. 


Бошқа мақолалар