- 2013-04-27
Жанубий Қозоғистонда сув тошқинлари сабабли икки минг киши хавфсиз жойга кўчирилди. Фавқулодда вазиятлар вазири журналистларга "Жанубий Қозоғистонда хатарли вазият юзага келди. Кўплаган туманларни сув босди, фақат Ордабаси туманининг ўзида 10 мингга яқин уйларни сув босди. Ҳозирда бу туманларда қутқарув ишлари олиб борилмоқда. Қизилорда, Алмати, Тараз ва Астана қутқарув хизмати бўлинмалари жалб этилган", - деб хабар беради.
Вазир таъкидлашича, ҳозирга қадар Ордабаси туманидан икки минг киши кўчирилган, уларнинг барчаси Темирлан қишлоғидаги қариндошлари ва мактабларга жойлаштирилган. Қурбонлар ва жароҳат олганлар йўқ. Мутахассисларнинг сўзларига кўра, 1-2 ҳафта давом этган 30 градусли совуқ ва мўл қор сўнггида 17-19 февраль кунлари ёққан ёмғир тоғдаги қорларни эритган. Шу сабабли қишлоқларни сув босган.