Туркистонда халқаро аэропорт пойдевори қўйилди


  • 20 Май, 2019
  • 600

Ушбу тантанали тадбирда Қозоғистон бош вазири Асқар Мамин иштирок этди.

Туркистондаги хизмат сафари вақтида бош вазир янги халқаро аэропрт пойдевори қўйиш тадбирида қатнашди. Янги аэропортни турк инвесторлари – “YDA Holding” компанияси қуради. Жалб этилган инвестициялар ҳажми 70 миллион доллардан ортиқ.

“YDA Holding” бошқарув раиси Арслан Хусейн аэропорт халқаро стандартларга мос лойиҳаланиб, янги қурилиш технологияларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилишини билдирди. Терминал йилда 3 миллион йўловчига хизмат кўрсатади. Аэропорт 2020 йилнинг охирида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

Бош вазирнинг хизмат сафари давомида жами 1,97 миллиард долларлик қурилиш бўйича 5 та меморандум имзонланди:

1. Келес туманидаги иссиқхона комплекси;

2. “Туркистон” зонасида энергетик ускуна ва буюмлар ишлаб чиқарувчи Қозоғистон-Хитой саноат парки;

3. Кентауда қуёш ва шамол электростанциялари;

4. Қозоғистон кремнийи асосидаги фотоэлектрик модуллардан фойдаланилган 100мВт қувватли қуёш электростанцияси;

5. Сайрам туманида 21 гектар майдонда иссиқхона комплекси. 


Бошқа мақолалар