- 2017-04-01
- Эверестда чўққига чиқишда ҳалок бўлганларга атаб ҳайкал қўйилган. Бу ерларда камида 120 кишининг қолдиқлари борлиги тахмин қилинади.
- Дунёдаги энг узун тоғ тизмаси – Анд. У 6400 км.га чўзилиб, еттита давлат ҳудудидан ўтган.
- Айрим қушлар, масалан, балиқчи қуш, бақанлар шўр сув ичиб чанқоғини қондира олади.
- Лайлаклар ҳимояланиш учун 30 сантиметрга етадиган узун тумшуғидан фойдаланади.
- Канарейкани қизил қалампир билан боқса, патларининг ранги тўқ сариққа ўзгаради.
- Бойўғли кўзини қимирлата олмайди, бироқ бошини 270 даража диапазонда айлантира олади.
- Сақоқушнинг тумшуғи остидаги “халта”га 11 литр сув сиғади. Ошқозонига эса ундан икки баравар кам.
- Энг катта бадиий музей Санкт-Петербургдаги Эрмитаждир. Унинг 332 та галереяси ва 3 млн.дан ортиқ санъат асарлари бор.
- Дунёдаги энг катта гитаранинг оғирлиги 1 тоннага, узунлиги эса 13 метрга тенг.
- Битта катта эман дарахтида 400 мингтага яқин қурт яшайди.
- Автомобил ҳар 40 километрда ўртача ярим килограммга яқин зарарли газ чиқаради.
- Ишлатилган машина мойининг 4 литри бир йилда 50 кишига етадиган – 4 миллион литр сувни заҳарлаши мумкин.
- Одамлар яшаётган дунёдаги ҳавоси энг тоза жой Австралиядаги Тасмания оролидир.
- Иншоотлар ичидаги ҳаво ташқарисидагидан 25 мартагача кирроқ. Кўпчилик одамлар вақтининг 90 фоизини иншоотларда ўтказади.
- Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига кўра, Қоҳира ҳавосидан бир кун нафас олиш бир қути сигарета чекишдек зарарли.
- АҚШда болалар таглиги чиқиндихоналарнинг 1 фоизини эгаллайди. Улар 250 йилдан сўнг чириб битади.