Ноёб нашрлар


  • 10 Май, 2012
  • 1763

 Париждаги миллий кутубхонада сақланаётган “Присс папируси” қўлёзмаси дунёдаги энг қадимги китоб ҳисобланади. Ҳикматли сўзлар йиғиндисидан иборат бўлган бу асар қадимги Мисрнинг Фива шаҳрида, милоддан аввалги 2600 йилда ёзилган.

***

Нью-Йоркдаги музейлардан бирида дунёдаги энг катта китоб сақланади. Унинг бўйи 3 метр, қалинлиги эса 1 метр, оғирлиги 125 килограммга тенг.

***

Ўн бешинчи асрда яшаган турк султони Маҳмуд Иккинчининг шеърлар тўплами дунёдаги энг чиройли китоб ҳисобланади. Бу нодир тўпламни қирқ нафар турк рассоми саккиз йил давомида яратишган.

***

1802 йил 24 июлда таваллуд топган машҳур француз ёзувчиси Александр Дюманинг ижоди нодир асарларга бойлигидан ташқари сермаҳсулликда ҳам унга тенг келадиган ижодкор йўқ эди. Бир йил давомида йигирмадан ортиқ роман ёзган ёзувчи камдан-кам учрайди. Дюма бир кунда 14 соатлаб тинимсиз ижод қилган. Маълумотларга қараганда, адибнинг котиблари ва ёрдамчи ҳаммуаллифларининг ўзи анчагина бўлган.

***

Машҳур эртакчи Ганс Кристиан Андерсен ўзининг “Дюймчахон” асари қаҳрамонини ҳаётда мавжуд бўлган шахс ҳаёти асосида яратган. Бу қаҳрамон адмирал Петер Вульфнинг қизи бўлиб, ижодкор у билан дўстлашган. Қизча оқкўнгил, назокатли ва ниҳоятда паст бўйли эди.

         ***

Англияда матога ҳам китоб нашр этилган. Ўқиб бўлинганидан сўнг тежамкор жаноблар бу китобдан дастрўмол сифатида фойдаланишган.


Бошқа мақолалар