Хитой ҳақида биз билмаган 21 нарса


  • 14 Ноябрь, 2014
  • 1903

Хитой армиясидаги аскарлар бошларини давомли тик тутиб тура олиши учун униформаларида иякларининг остига игна жойлаштирилади.

Хитой полициясига юраётган вақтида қўллари қанчалик кўтарилиши кераклигини калтак таёқ ёрдамида ўргатилади.

Хитойда 100 миллиондан ортиқ инсон кунига бир доллар ва бундан паст даромад билан кун кўришга мажбур.

Кетчуп илк бор балиқ соуси сифатида Хитойда ишлаб чиқарилди ва номи “Ке-тсиап” эди.

Хитойда фаст-фуд ресторанларида автомобилга хизмат кўрсатадиган баъзи ватандошлар буюртмаларини олиб, машиналарини парковка қилганидан кейин егуликларини рестораннинг ичида ейишади.

Хитойда 54 миллиондан ортиқ христиан яшамоқда.

Хитойда бир йилда бошқа ўлкаларда жами қатл этилган одамлардан 4 баробар кўп инсон қатл этилмоқда.

Хитойнинг Донгянг деган жойида ёш болаларнинг идрорида қайнатилган тухум тансиқ таом сифатида тайёрланади.

Google Хитойдаги келишувлари билан бирга ўлкада интернетдан қонунан бепул мусиқа юклаб олиш имкониятини берган.

Хитойда полиция итларининг ўрнини тезлик билан ўрдаклар эгаллай бошлади. Сабаб эса уларнинг итларга нисбатан агрессив эканлиги ва яхшироқ кўра олишидир.

Хитойда ҳар йили бир миллионга яқин қиз гўдаги ё аборт билан олдириб ташланади, ё туғилганидан кейин ташлаб кетилади.

Ўлкада 30 ммиллион киши “Яодонг” номи берилган ғор уйларда яшайди. Бу рақам Австралия аҳолисидан ҳам кўп.

Хитойдаги ҳаво шунчалик ифлосланиб кетганки, бу ҳаво Тинч океанидан ўтиб, АҚШнинг Сан Франциско шаҳрига ҳам таъсир қилади.

Ўлкадаги баъзи фирмалар канализациядан "торф"тайёрлаётганида, баъзилари эса гўштни эчки идрорида мариновка қилаётганида қўлга олинди.

Хитойлик аёлларнинг муҳим бир қисми сунъий иффат пардасини тиклаш учун 700 долларга яқин пул сарфлашади.

Пекиндаги ҳаво ифлослигидан нафас олиш 21 та сигарет чекиш билан тенг.

1973 йили Хитой АҚШга аҳолисини кўпайтириш учун 10 миллион нафар хитойлик аёлларни беришни таклиф қилди.

Playstation (ўйин приставкаси) эгаси бўлиш Хитойда ноқонуний ҳисобланади.

Хитойда ҳар йили 4 миллион эчки ейилади.

Шанхай дунёнинг энг узун йўл тиқини (пробка) рекордини ўрнатган. (100 километр 12 кунда очилди.)

Чунцинда телефонга муккасидан кетган пиёдалар учун алоҳида тротуар мавжуд,


Бошқа мақолалар