Синиқ деразалар теорияси!


  • 7 Май, 2012
  • 1479

 "Жиноятчиликка қарши курашда муваффақиятга қандай эришдингиз?" деган саволга Нью-Йоркнинг афсонага айланган мери Джулиани шундай жавоб берди:

"Бўш ётган бир иморатни хаёлингизга келтиринг. Бинонинг деразаларидан бири синса, сиз бу деразани дарҳол таъмирламасангиз, қисқа вақт ичида у ердан ўтган ҳар бир кимса тош отиб, бинонинг бутун деразаларини синдирадилар. Мен илк дераза синдирилганида дарҳол таъмирдан чиқардим. Бир симёғоч ёки бино бурчагига биров ахлат ташлаганда уни дарҳол олиб ташламасангиз, бошқалар ҳам у ерга ахлат ташлаб, қисқа вақт ичида ахлат тоғдек бўлади. Мен илк ташланган ахлатни у ердан олдирдим."

Бир кўчанинг жиноятчилик маконига айланиши бир деразанинг синишидан бошланади. Атрофдагилар бунга аҳамият бермаса ва дераза таъмир этилмаса, аҳоли бу ерда тартибни назорат этувчи ҳеч ким йўқ экан деб ўйлаб, бошқа деразаларни ҳам синдирадилар. Бунинг орқасидан катта-катта жиноятлар ҳам бошланади, бир муддат сўнгра бу кўча полиция киролмайдиган маҳаллалардан бирига айланади.

Буни тушунган Нью-Йорк полицияси аввало кичик жиноят ва тартиббузарликларнинг ортига тушади. Метрога билет олмасдан кирганларни, бино подъездларидан ҳожатхона сифатида фойдаланганларни, жамоатчилик мулкига зарар етказганларни, ҳатто кўчага ичимлик шишаларини ташлаганларни тутиб, жазолай бошлади.

Полиция "Биз учун катта-кичик тартиббузарликликнинг фарқи йўқ, бу кўча, метро бекати ёки маҳалланинг жиноятчилик маконига айланишига йўл қўймаймиз" деб ҳеч қандай тартиббузарликни эътиборсиз қолдирмади.

Аслида “Синиқ дераза теорияси” АҚШлик жиноятчилик бўйича психолог Филип Зимбардонинг 1969 йилги тадқиқот натижалари асосида ишлаб чиқилган.

Зимбардо тажриба учун жиноятчилик юқори бўлган, бечораҳоллар тумани Бронкс ва турмуш шароитлари яхши бўлган Пало Альтода 1959 йили ишлаб чиқарилган эски автомобилни қолдиради.

Бронксдаги автомобиль уч кун ичида бутунлай талон-тарож қилинади. Нарига автомобилга эса ҳафта бўйи ҳеч ким тегмади. Сўнгра Зимбардо ёнига икки талабасини олиб, ҳеч ким тегмаган автомобилнинг ойнасини синдириб кетади. Бироз вақт ўтгандан кейин шу ерда яшайдиган бадавлат инсонлар қолган ойналарини синдирадилар. Бир неча дақиқадан кейин бу автомобиль ҳам қўлланиб бўлмайдиган ҳолатга тушди.

"Демак, илк деразанинг синдирилишига, илк ахлат ташлашга ёки бино деворига ёзишга изн бермаслик керак. Акс ҳолда улардан келадиган оқибатларга моне бўлолмай қоласиз" дейди Зимбардо.

www.sabah.com.tr сайтидан олинди.


Бошқа мақолалар