Суткада неча соат бор?


  • 12 Июнь, 2018
  • 2284

Янги тадқиқот Ер йўлдоши Ой ердан узоқлашган сайин сутка узунлиги ҳам ўзгараётганини кўрсатди. Бир вақтлар бир сутка 18 соат бўлиб, ҳозир 24 соатга етгани ҳам бунга мисол бўлади.

24 соатлик вақтга бир сутка деймиз. Лекин бу таъриф узоқ келажакда ўзгариши мумкин. Сайёрамиз йўлдоши Ой билан тарихий алоқаси устида олиб борилган тадқиқотга кўра, 1,4 миллиард йил аввал бир сутка 18 соатга тенг эди.

Висконсин-Медисон университети профессори Стефен Мейерс бошчилигида ўтказилган тадқиқотда Ой Ердан узоқлашган сайин Ернинг ўз ўқи атрофида айланиш тезлиги камайганини аниқлади.

Тадқиқотда астрохронологик сифатда маълум, геологик кузатиш ва само фан теорияларини бир-бирига боғлайдиган статистика воситаси таништирилди. Шу орқали Ернинг географик тарихи ўрганилди ва Қуёш системасининг тарихи янгидан шакллантирилди.

Ернинг фазодаги ҳаракати сайёрамизга таъсири бўлган Ой ва бошқа сайёралар каби кўк жисмлари тарафидан таъсирланади. Кўк жисмларининг Ерга таъсири ўқ атрофидаги харакатини ҳам ўзгартиради. Миланкович цикли деб аталадиган бу ўзгаришлар Қуёш нурларининг Ернинг қайси минтақасига тушишини аниқлайди ва шу тариқа иқлим ритмини белгилашда катта роль ўйнайди.

Дунёдаги вақт ўлчови миллиард йиллар мобайнида ўзгаришда давом этмоқда. Бунинг энг катта сабаби эса, Қуёш системасининг сайёра ва йўлдошлардек кўп сонли ҳаракатнинг парчаси бўлишидир.


Бошқа мақолалар