Катта шаҳарларнинг 34 йиллик умри қолди


  • 19 Октябрь, 2013
  • 1479

Катта шаҳарларнинг 34 йиллик умри қолди, 2047 йилда яшаб бўлмайдиган аҳволга тушади.

21-асрнинг ўрталаридан бошлаб иқлимнинг ўзгариши ва ҳароратнинг бугунгача ҳеч кўрилмаган даражаларга кўтарилиши тахмин қилинмоқда.

Олимлар парник газларининг мавжуд миқдорда атмосферага тарқалиши давом этадиган тақдирда дунё миқёсида кўплаган катта шаҳарларнинг 2047 йиллларда яшаб бўлмайдиган аҳволга келиши ҳақида тахминни илгари суришди. АҚШнинг Гавайи университети тадқиқотчилари компьютер моделларига асосланиб, атмосферадаги ҳарорат кўтарилиши 21 асрнинг ўрталарида рекорд кўрсаткичга етишини ва бу ҳолатда хаммадан кўп Амазон ўрмонлари зарар кўришини билдиришди. Олимлар 2047 йилдан 5 йил аввал ёки кейинги даврда атмосфера ҳарорати 1860-2005 йиллар орасида ҳеч қайд этилмаган баланд даражага кўтарилишини маълум қилишди. Оптимистик модел бўйича ҳаёти бутунлай ўзгариб кетадиган инсонлар сони 1, пессимистик модел бўйича эса 5 миллиарддан кўпроқ. Иқлим ўзгаришлари энг аввало тропик минтақалардан бошланади.


Бошқа мақолалар