Пашшахонада ухлаган болалар сиҳҳатлироқ


  • 4 Февраль, 2022
  • 60

Танзанияда 20 йилдан бери ёш болалар устида тадқиқот олиб бораётган инглиз ва швед олимлари муҳим натижага эришди. Тадқиқотчилар пашшахона ичида ухлаган болаларнинг улғайганда ҳаётда қолиш нисбати бошқаларга қиёсан кўпроқ эканлигини аниқлашди.

Инглиз ва швед олимлари безгак касаллиги кўп учрайдиган Танзаниядаги Уланда ва Киломберо минтақаларида яшайдиган 6700 кишини 1998-2018 йилларда кузатиб борди. Бунинг натижасида доим пашшахонада ухлаган болаларнинг бошқаларга нисбатан ҳаётда қолиш нисбати 40% кўпроқ эканлигини аниқлашди.

Шу тариқа ёш вақтида безгак касаллигига чалинганлар иммунитетга эга бўлгани учун келгусида яшаб кетиш имконияти янада кўпроқ бўлиши ҳақидаги теориянинг бутунлай тескариси бўлган натижа қўлга киритилди.


Бошқа мақолалар