Жанубий Қозоғистонда юқори ҳосил


  • 10 Октябрь, 2012
  • 1318

Жорий йилда Жанубий Қозоғистон деҳқонлари миллион тоннадан зиёд тарвуз ва қовун ҳосилини йиғиб олдилар. Вилоят раҳбарияти вилоятда ҳали бундай баракали ҳосил кўтарилмаганлигини таъкидламоқда.

Полиз экинлари учун қўшимча майдонлар ажратиш, ёқилғи ва минерал ўғитларни деҳқонларга арзон баҳода бериш, суғориш учун арзон баҳода сув етказиб бериш орқали бундай юқори ҳосилга эришилди. Давлат бюджетидан бир гектар полиз учун 12 000 тангадан пул ажратилган.

Жанубий Қозоғистон вилоят ҳокими ўринбосари Берик Оспанов “Бугунги кунда давлат, ҳукумат ва вилоят раҳбарлари томонидан қишлоқ хўжалигидаги муаммолар ечимига катта эътибор қаратилмоқда. Масалан 2009-2012 йиллари вилоятдаги сув хўжалиги объектларини қайта тиклаш учун давлат бюджетидан 14 миллиард 889,6 миллион танга ажратилди. Бунинг натижасида 103,6 минг гектар суғориладиган ер майдони қўшилди. Бундан 14 минг гектарига қўшимча полиз экинлари экилди” деб хабар беради.

www.otyrar.kz сайтидан олинди.


Бошқа мақолалар