Янги латифалар-2


  • 16 Январь, 2013
  • 2641

- Уйланганлар уйланмаганларга қараганда узоқ яшайди дейишади. Шу ростми?

- Йўқ. Уларга умр узоқдай туюлади, холос.
* * *
- Кўп ташвиш қилаверманг. Хотинингизнинг асаб касаллиги унча хавфли эмас. Бу касал билан у юзга киради.
- Доктор, мен-чи?
* * *
- Ҳайронман, никоҳ кунини хотинлар сира эсидан чиқармайди, эркаклар эса одатда унутиб юборишади.
- Биринчи марта катта балиқни илинтирган кунинг эсингдами?
- Ҳа, албатта.
- Ана кўрдингми, балиқ бўлса, уни албатта унутиб юборган.
* * *
Йўловчи тиланчига:
- Кечирасиз, лекин мен ҳеч қачон кўчада тиланчилик қилган одамга садақа бермайман.
- Шу ҳам гап бўлди-ю! Юринг бўлмаса, кафега кирайлик.
* * *
Бир кишининг хотини хунукроқ экан. У дўстларини ёнида хотинини “гўзалим”, “қуёшим” деркан. Бир куни ундан дўсти сўраб қолибди.
— Дўстим, хотининг чиройли бўлмаса, нега энди уни “гўзалим”, "қуёшим" дейсан?
— Биласанми, қуёшга қараб бўлмагани каби бизнинг хотинга ҳам қараб бўлмайди-да!


Бошқа мақолалар