Инглиз матбуотининг Исломга нафрати


  • 20 Ноябрь, 2012
  • 1397

Англияда ўтказилган бир сўровнома инглиз медиа (ОАВ)сининг исломиятга дабдурустдан душманлик қилаётганини ошкор қилиб қўйди.

 Сўровнома инглиз Оммавий Ахборот Воситаларининг айниқса ўнгчи партиялар секторининг тайёрлаган хабарларида исломга ва мусулмонларга қарши ҳамиша ғаразкорона ва нафрат уйғотувчи кайфиятда ёндашишларини аниқлади.

 Британиядаги Ланкастер университети ўқитувчиларидан профессор Тони Мак Энери “The News International”га инглиз ОАВларининг  мусулмонларга бўлган муносабати ҳақида интервью берди. Профессор Тони Мак Энери 11 йиллик ОАВ архивларини синчковлик билан ўрганганидан кейин ислом ва мусулмонлар ҳақида ёзилган 200 минг мақола ҳамда хабарни тадқиқ қилиб, ОАВларнинг Исломга сўрамай-нетмай узил-кесил душманча муносабатда бўлишларини маълум қилди. Мак Энери инглиз матбуотининг мусулмонларга нисбатан фақат салбий томондан қарашни, туҳмат ва айбловларга кўмиб ташлашни кундалик одатга айлантириб олганини таъкидлади.

 Ўнгчиларнинг исломга душманлиги

 Профессор Тони МакЭнери тадқиқотларининг натижаси ҳақида шундай деди: “Тадқиқотимиз давомида 143 миллион сўз ва сўз бирикмаларини синчиклаб ўргандик. Натижада ўнгчиларга ён босувчи газеталарнинг давомли равишда мусулмонларнинг барчасини радикал фикрли қилиб кўрсатишга уринганини кузатдик. Сиёсий қарашлари сўлчи ва либерал бўлган газеталар мусулмонларга нисбатан камроқ “ҳужум” қилишар экан.

 “The Sun”, “The Daily Star”, “Daily Mail”, “The Telegraph and Daily Express” каби газеталарга нисбатан “Анти-ислом”чи таърифи жуда мос келади. “The Guardian” эса ислом мавзусида нисбатан холис бўлган газета.” 

 Оддий мусулмон ҳақида ёзилмайди

 Ўнгчи газеталарнинг хабарларида мусулмонларга нисбатан камситувчи ифодалар ишлатилишини қайд қилган профессор Тони МакЭнери бундай газеталар учун оддий бир мусулмон ҳаёти ва фаолиятининг хабарларга мавзу бўлишга ҳам арзимаслигини билдирди. Мусулмонларни жамоатчиликка ҳар гал салбий томондан вахший қилиб тақдим қилишни канда қилмайдиган айрим Инглиз матбуот органлари ҳақида “Ўнгчи қарашдаги газеталар “muslims” ва “extremism” ибораларидан ҳар доим атайлаб бирга фойдаланишга аҳамият беришади. Ҳар 22 хабардан атиги биттасида мусулмонлар нормал ҳолатда тасвирланади. Нормал ҳаёт кечираётган ҳар қандай мўтадил мусулмон ҳақидаги муҳим воқеаларнинг улар учун умуман қадру қиймати йўқ.”- дейди МакЭнери.


Бошқа мақолалар