Ана сизга ўжарлик оқибати


  • 22 Ноябрь, 2012
  • 1427

Хитойнинг Ванлинг шаҳрида хитойлик оила ва йўл қурувчиларининг ўжарлиги қизиқ бир ҳолатни юзага келтирди. Бу оила уйи учун тўланадиган маблағ миқдорини кам кўриб, ўжарлик билан йўл қурилиши учун бузилиши режалаштирилган уйини тарк этишни истамади. Йўл мутахассислари ҳам оиланинг ўжарлигига жавобан йўлни уйнинг икки ёнидан ўтказдилар. Шу тариқа бутунлай йўлнинг қоқ ўртасида ярми вайрона бино пайдо бўлди.

Бутун қўшнилари кўчиб кетгани учун Луо Баоген ва аёли ҳали расмий очилиши бўлмаган йўлнинг ўртасида қолган бинода ёлғиз яшамоқдалар. Хитойда қисқа муддат ичида қурилиш ишлари жуда тез олиб борилмоқда. Бунинг натижасида юқоридаги каби воқеалар тез-тез такрорланмоқда. Ўлкада пастки қаватлари йиқилиб, энг юқорида ёлғиз бир хонадон қолган бинолар бор. Хуаксида полизлар орасида кўкларга бўй чўзган 328 метрли осмонўпар бино ҳам қизиқарли қурилишлардан биридир.


Бошқа мақолалар