Ўғри ўмарганини 12 йилдан кейин қайтарди


  • 10 Сентябрь, 2013
  • 1331

АҚШда 12 йил аввал бир дўконни ўмарган ўғри ишига пушаймон бўлиб, ўғирлаган пулини қайтариб берди.

АҚШнинг Теннеси штатидаги Нашвилл шаҳридаги дўконга 12 йил аввал қуролланган ҳолда кирган Сомбун Ву 300 доллар пул тортиб олганди. Йиллар ўтишига қарамай виждон азобидан қутула олмаган Ву дўкон соҳибига узр мактуби ёзди. Мактуб билан бирга ичига 400 доллар солинган конвертни дўкон эгасига топширган ўғри дарров дўкондан чиқиб кетди. Дўкон соҳиби эса ўғирлаган пулни 12 йилдан кейин олиб келганлигига жуда ҳайратда эканлигини билдириб, ўғрининг узри учун миннатдорчилигини билдиришини айтди. Ўша вақтда гиёҳванд модда истеъмол қилишини ва қилган ишидан жуда пушаймон эканлигини ёзган ўғри макктубида “12 йил аввал бу дўконда қурол ўқталиб ўғирлик қилдим. Ҳозирда гиёҳванд модда истеъмол қилмаяпман. Мактуб ичида пул бор. Умид қиламанки, буни қабул қиласиз. Бундан ташқари мени кечиришингизни сўрайман” деган гапларни ёзди. 


Бошқа мақолалар