- 2013-02-18
Исломга душманлиги билан танилган машҳур яҳудий ёзувчиси Хенрик Бродер, мусулмон бўлганлигини эълон қилиб, исмини “Хенрик Муҳаммад Бродер” деб ўзгартирганлигини маълум қилди.
Исломга душманлиги билан танилган машҳур яҳудий ёзувчиси Хенрик Бродер, мусулмон бўлганлигини эълон қилиб, исмини “Хенрик Муҳаммад Бродер” деб ўзгартирганлигини маълум қилди.
Германияда танилган интеллектуал яҳудий ёзувчиси Хенрик Бродер ислом ва мусулмонларга қарши ёзган китоб ва танқидлари ортидан ислом динини танлаганлигини ва мусулмон бўлганлигини очиқча эълон қилди.
“El-Alem” телевидения каналининг “Bla Fiod” сайтига асосланиб берган хабарига кўра, “Der Spiegеl” журналининг таниқли мухбири ва 2007 йили “Йил китоби” сифатида танланган ҳамда энг кўп сотилган “Европа таслим бўлмоқда” номли китобнинг муаллифи Хенрик Бродер мусулмон бўлди. Ушбу хабарга кўра, мусулмон бўлганидан кейин исмини Хенрик Муҳаммад Бродер қилиб ўзгартирган асли польшалик 61 ёшли ёзувчи бу танловини шарҳлаб “Мен энди фитратимизда бўлган ва аслида ҳар бир инсон билан бирга туғиладиган Ислом сари кетяпман. Эшитинглар, мен мусулмон бўлдим” дея ҳайқирди. “New Koln”да Ризо масжиди жума имоми билан йилларча тортишган Бродер ниҳоят исломни танлаб “Бутун вужудимда яширинган бу ҳақиқатни кашф этиб, энди ҳузур-ҳаловатга эришдим” деди.