- 2012-12-11
Туркиялик 7 ёшли етим бола Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғонга ўзи ўқийдиган мактабда Оталар куни муносабати билан ташкил қилинадиган тадбирда марҳум отаси ўрнида иштирок этишини илтимос қилиб мактуб ёзган.
Унинг ўқитувчиси боланинг бу истаги амалга ошишида ёрдам беришини, лекин давлат раҳбари давлат ишлари билан жуда банд бўлиши туфайли кела олмаслиги мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган ва болакай томонидан ёзилган мактубни президент қароргоҳига жўнатган.
Туркия президенти мактаб ҳудудида пайдо бўлганида бу ҳақда аввалдан ҳеч ким огоҳланитирилмагани учун мактабдагиларнинг барчаси ҳайрон қолишади. У ўзига мактуб ёзган боланинг илтимосига кўра, Оталар куни муносабати билан ташкил қилинган тадбирда ўша боланинг отаси сифатида иштирок этиш учун келганини маълум қилган.