Россияда ислом кенг тарқалиб, атеистлик камаймоқда


  • 20 Декабрь, 2012
  • 1376

Россияда Левада тадқиқот марказининг ҳисоботига кўра ўлкада “Атеистман” деганларнинг нисбати камайди. Мамлакат миқёсида авваллари 3% бўлган мусулмонлар сони эса 7%га ўсган.
Марказнинг бугун тарқатган хабарига кўра аҳолиси 143 миллион бўлган Россияда халқнинг 74%и ўзини православ христиани, 7%и мусулмон эканликларини айтган. Худди шундек 2009 йили ўтказилган сўровномада православларнинг нисбати 80%, мусулмонлар эса 3% эди. Православларнинг 33%и ора-сира бўлса ҳам черковга боришларини маълум қилган.
Ўзини ҳеч бир динга боғлиқ эмас деб таърифлайдиганлар 8%дан 10%га ўсган. Ўзини атеист деб ҳисоблайдиганлар эса 6%дан 5%га камайган.


Бошқа мақолалар