- 2015-02-27
Англиянинг “The Daily Mail” нашри сайёҳлар учун крандан сув ичиш мумкин бўлган жойлар харитасини тузди.
Европа мамлакатлари ушбу жиҳатдан хавфсизроғи бўлиб чиқди, лекин барчаси ҳам эмас. Масалан, Словенияда водопровод сувини крандан бемалол ичиш мумкин, лекин қўшни Хорватияда эса бу тавсия этилмайди.
Болтиқбўйида ҳам натижа ҳар хил бўлиб чиқди. Финляндия ва Латвияда крандан оқаётган сув хавфсиз, Эстония ва Литвада эса хавфли.
Крандан сув ичиш хавфсиз бўлмаган мамлакатларга Молдавия, Белоруссия, Украина, Россия, Туркия, Грузия, Арманистон, Озарбайжон ва Қозоғистон, шунингдек, Болгария, Черногория, Кипр ва бошқа қатор мамлакатлар ҳам киритилди.