3 аёл 30 йил қуёш нурини кўрмади


  • 23 Ноябрь, 2013
  • 1229

Бир уйда 1980 йилдан бери асир қилиб тутилган 3 нафар аёлдан бири ёрдам ташкилотига қўнғироқ қилганидан кейин 30 йиллик асорат ошкор бўлди.

Англиянинг пойтахти Лондонда бир уйда 3 нафар аёлнинг 30 йилдан буён қул сифатида тутилгани маълум бўлганидан кейин ўлкада “замонавий қулдорлик” мавзусида тортишувлар бўлмоқда. Ушбу жиноят бўйича 67 ёшдаги бир эр-хотин ҳибсга олинди. Асирларнинг 69 ёшли Малайзиялик, 57 ёшли Ирландиялик ва 30 ёшли инглиз хотиинлар эканлиги маълум бўлди. Англия полицияси “30 ёшли аёлнинг бутун умри асирликда ўтган деб тахмин қилмоқдамиз” деб баёнот берган. Полиция Ламбет минтақасидаги бир уйдан аввалги кун қутқарилган аёлларнинг давомли қул муомаласи кўрганлиги аниқланди. Ушбу даҳшатли ҳодиса 57 ёшли ирландиялик аёлнинг “Freedom Charity” номли ёрдам ташкилотига қўнқироқ қилишга муваффақ бўлиши билан юзага чиқди. “Freedom Charity”нинг ташкилотчиси Анита Премнинг саъй ҳаракатлари натижасида қутқарилган аёлларнинг психологик томондан улкан жароҳат олганликлари айтилди. Прем “Қўшнилар бу ҳодисадан хабардор бўлган деб ўйламайман” деди. Англия Бош вазири Девид Камерон бу ҳодисани “жуда даҳшатли” деб баҳолади. АҚШда ўтган май ойида 10 йил аввал изсиз йўқолган ва тириклигидан умид узилган 3 нафар аёлнинг 3 нафар ака-ука тарафидан бир уйда асир қилиб тутиб турилгани аниқланганди. 


Бошқа мақолалар