- 2014-03-01
Қатар ширкати Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг ҳаётлари ҳақида 7 та фильм учун 1 миллиард доллар сарфламоқчи.
Қатар ширкати Нур Холдинг фильмларнинг сценарийси тайёр бўлганини маълум қилди. Қатарда нашр этиладиган “Ал-Шарқ газетаси”даги хабарга кўра, фильмларнинг дунёда машҳур бўлиши учун бутун имкониятлардан фойдаланилади.
Дунё мусулмон олимлар бирлиги раҳбари Шайх Юсуф Ал-Қардовийнинг бошчилигида Қатарнинг пойтахти Дохада тўпланган Дунё мусулмон олимлар бирлиги мутавалли ҳайъати анжуманида суратга тушириладиган фильмлар ҳақида муҳокама юритилди. Газетанинг хабарига кўра, Қардовий Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг яхшироқ танитадиган фильмларнинг керак эканлигига эътибор қаратди.
Мавзуга алоқадор Қардовий “Дунёнинг кўзга кўринган 30 ислом олими билан қилинган маслаҳатда фильмларда саҳобаларнинг ролларида актёрлар ўйнаши мумкинлигига келишдик. Саҳоба образининг бир актёр тарафидан санъат мақсадида тамсил қилинишида бирон зарар кўрмадик” деди.
Йиғилишда иштирок этган Нур Холдинг гуруҳи раҳбари Аҳмад ал-Муставфий ал-Ҳошимий эса фильмларнинг сценарийси тайёр бўлганлигини айтди.
Газета хабарига кўра, аввалроқ 3 та фильм суратга олинишини маълум қилган ал-Ҳошимий бу рақамни 7 тага чиқариш қарорига келганликларини ва бунинг учун 1 миллиард доллар маблағ ажратилганлигини айтиб ўтди.
Йиғилишда қатнашган Вашингтондаги Америка-Ислом алоқалари кенгаши мудири Ниҳат Авднинг нутқида сўнгги 10 йилда Голливудда олинган икки фильмдан ташқари, мусулмонларни ва Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломни салбий суратда кўрсатган фильмларнинг сони 750га етганлигига эътибор қаратди.