- 2013-07-08
Ораларида Альберт Эйнштейн ва Ханна Арендт каби АҚШ ватандошлари бўлган 30 нафар яҳудий зиёлилари 1948 йилда “New York Times”да эълон қилинган машҳур мақолада сионизмни таърифлаб шундай деган эканлар: “Фашизмнинг асосий учта йирик хусусияти миллатчилик, яккаҳокимлик ва ирқчилик “этник жиҳатдан соф” бир давлат қуриш иштиёқида юрган мавжуд Исроил режимининг аниқ таърифидир.”
Исроил жамиятида илдиз отган ирқчиликка давлат тепасидагилардан 10 та мисол: “Фаластинликлар икки оёқда юрадиган ҳайвонлар!” Руди Барнет.
“Сизга айтяпман, улар ҳам деярли одам!” Менахем Бегин (1), 1982 йили Кнассетда (Исроил парламенти) мана шу гапини айтганда сафдошлари унинг бу хулосасини хурсандчилик билан кутиб олишганди. Ўша даврда бош вазирлик лавозимига унча олис эмас эди, ишғол этилган ўлканинг маҳаллий халқи ҳақида ҳис этаётган камситишларни фақат шу тариқа кўрсата оларди. Чунки ярим асрдан бери сионист раҳбарлар фаластинликларни одам ўрнида кўришмайди.
Исроилнинг илк президенти Хайм Вейцман (2) қуйидаги мисолни келтиришдан қайтмаганди: “Инглизлар бизга у ерларда икки чақага ҳам турмайдиган 100 минглаган ҳабашлар бор деб айтишганди.” (3)
Бош вазир Исаак Шамир (4) эса инсонларга бўлган муносабатини қуйидагича ифодалаган: “Биз фаластинликларни қўнғизлардек эзиб ташлаймиз, бошларини қояларга ва деворларга уриб, қийма ҳолига келтирамиз.”(5)
Бир ёнда Эхуд Барак 10 йилларча аввал исроилликларни бундай гаплар билан огоҳлантирарди: “Фаластинликлар худди тимсоҳларга ўхшайди, уларга қанча гўшт берсанг ҳам улар яна-да кўпроқ талаб қилишаверади.” (Иерусалим Пост, 30 август 2000 йил) (6).
Бош раввин (ҳоҳомбоши - дин пешвоси) Йоссеф ваъзида (12 апрель 2001 йил) “Худо биздан уларнинг наслини қириб, йўқотиш учун арабларнинг бошларига жазо ёғдиришимизни талаб қилмоқда. Уларга марҳамат, раҳм кўрсатиш маън этилади! Уларнинг устларидан бажонидил снарядлар ёғдиришимиз ва илдизини қуритиб юборишимиз керак. Улар ёмон ва ланъатланган қавм!” деди.
Яна битта яҳудий дин пешвоси бўлган раввин Исаак Гинсбург: “Яҳудий қони билан гойимлар (яҳудий бўлмаганлар)нинг қони бирдек эмас.” ва “агар жабрланувчи яҳудий бўлмаса, уни ўлдириш айб эмас” (7) деган.
2009 йили Ғазода яна ҳарбий операция ўтказишни (қирғинбаротни) таклиф қилган Ташқи ишлар вазири Авигдор Либерманни (8) ҳам унутмаслик лозим: “АҚШнинг иккинчи жаҳон уруши охирида Японияга нисбатан қилган ишини биз ҳам такрорлашимиз лозим”, яъни фаластинликлар устига бир атом бомбаси ташлаш кераклигини айтарди.
Ҳозирги ички ишлар вазири Эли Ишайга келсак, у африкалик эмигрантларга қарши кураш олиб боряпти ва 2012 йил июнь ойида шундай дейди: “Чет эллик келгиндиларни юртимиздан чиқариб юбориш учун бутун воситалардан фойдаланамиз, чунки Исроилнинг хўжайини оқ танлилар бўлиши шарт!” (9) Ирқ софлиги ҳақидаги бу ибора сизга ҳеч нарсани хотирлатмадими?
Ўзга миллатларга бўлган душманлик баъзи сиёсий лидерлар ва диний ақидапарастлар билан чегараланиб қолганига ишониш хато бўлади.
2012 йили октябрь ойида Исроил газетаси “Haaretz”да чоп этилган бир анкетадан маълум бўлишича бошдан-оёқ ғирромлик ва аблаҳлик ушбу давлатнинг ҳар бир бошқарув органига аллақачон ўрнашиб олган (10).