- 2019-04-22
Иқтисодий кризисга бардош беролмаган “Virgin” магазин тармоғи 2013 йилнинг илк ҳафтасида ўзининг банкротлигини эълон қилди. Ширкат интернетдан сотиш жараёни билан рақобатлаша олмаганликлари ва дўкон сотишларидан зарар кўраётганлигини маълум қилди.
“Virgin”нинг Парижнинг машҳур булвари “Champs-Elysees” ва шаҳарнинг энг узун шоҳкўчаси бўлган “rue de La Fayette” кўчаси билан бирга Францияда 26 та дўкони бор эди. Банкротлик ортидан дўконларда меҳнат қилаётган мингга яқин киши ишсиз қолди.
Фирма раҳбарияти узоқ йиллардан бери кризисда эканликларини, бундан буён ойлик тўловларни тўлашдан ҳам ожиз эканликларини айтди.
Кўпроқ медиа, технология, алоқа воситалари CD, DVD, китоб сотадиган “Virgin” дўконларининг банкрот бўлиши ортидан Франциянинг яна бир медиа магазин тармоғи “Fnac” ҳам интернет савдоларига қарши оёқда аранг турганликларини маълум қилди. Бир неча йилдан бери зарарда бўлган “Fnac” ширкатида меҳнат қилаётган 11 минг ишчидан 2012 йили 500 нафари ишдан бўшатилганди.