- 2014-08-25
Мексикада юз берган кучли зилзила қурбонлари 149 нафарга етди.
Мексикада 7,1 магнитудали зилзила қурбонлари 149 нафарга етди. Фақат Мексика пойтахтининг ўзида 49 киши ҳалок бўлди.
Ҳукуматнинг хабар беришича, 55 киши зилзила эпицентрига яқин жойлашган Морлес штатида ҳалок бўлган.
Мекиска президенти Энрике Пенья Ньето мамлакатдаги барча касалхоналар жароҳат олганларни қабул қилиш учун кечаю кундуз узлуксиз ишлашини билдирди.
Эслатиб ўтамиз, Мексикада 19 сентябрь куни мамлакат жанубида юз берган кучли зилзила сабабли фавқулодда ҳолат эълон қилинган. Мексика миллий сейсмология хизмати маълумотларига кўра, зилзила эпицентри Ахочьяпан аҳоли пунктидан (Морелос штати) 12 км жануби-ширқида, пойтахтдан 111 км узоқликда бўлган. Зилзила 57 км чуқурликда юз берган.