- 2015-07-16
Британияда озиқ-овқат кризиси кундан-кунга кучайиб бормоқда. Даромад кутмасдан ёрдам бераётган озиқ-овқат банклари кун сайин ортмоқда. Уйига егулик олиб бора олмаган миллионлаб кишилар бу банклар олдида узундан-узун навбат кутишмоқда. Бу навбатда уйига озиқ-овқат олиб бориш учун турган тез ёрдам ҳамшираси ўзини тиланчидек ҳис қилганини айтиб, ўлкадаги бу вазиятдан норозилигини билдирди.
Қироллик ҳамширалик коллежининг йиллик конгресида нутқ сўзлаган Британия собиқ бош вазири Браун “Минглаб ҳамшира қимматчилик туфайли фарзандларини овқатлантириш мақсадида кунига навбатда туришга мажбур бўлмоқда” деди.
Навбатда турган бир ҳамшира “Шунчалик сиқилдимки, касал бўлишимга оз қолди. Ижара ҳақи ёки овқат учун пулим йўқ эди. Озиқ-овқат банкига навбатига туришга мажбур бўлдим. Чунки уйда том маънода ҳеч бир егулик қолмаганди. Ўзимни тиланчидек ҳис қилдим” деди.
Яна ҳамшира “Дунёнинг энг бой бешинчи ўлкасидаги бу аҳволга ақл бовар қилмайди. Бугун яна кўплаб ҳамширалар озиқ-овқат банкларига навбатга туришмоқда” деди.