- 2017-10-23
Корсика оролидаги Аяччо шаҳрида намойишчилар тўдаси мусулмонларнинг ибодат қиладиган хонасини остин-устун қилиб, бир нечта Қуръони каримни ёқиб юборишди.
Ушбу ҳодиса христианларнинг рождество байрамини нишонлаш вақтида юз берган. Намойишчилар ҳужум вақтида “Араблар йўқолинглар!”, “Бу бизнинг уйимиз!” деб қичқиришган.
Маҳаллий амалдор Франсуа Лаланна намойишчилар ойналик эшикни синдириб, ибодатхонага киришган. Масжидни ағдар-тўнтар қилиб, у ердаги китобларни, жумладан Қуръони каримни ҳам ёқишган.
Эслатиб ўтамиз, Париж воқеаларидан кейин бутун Европа бўйлаб, исломофобик ҳаракатлар кучайиб кетган.