ФИФА 2012 мукофотлари


  • 8 Январь, 2013
  • 1445

 Стохнинг голи йил голи деб топилди

Фенербахчелик Стохнинг Генчлербирлиги жамосига урган голи ФИФА тарафидан йилнинг голи деб топилди.

Фенербахченинг словак юлдузи Мирослав Стох 2012 йил 3 мартда Шукру Сарачўғли стадионида Генчлербирлигига урган голи билан “ФИФА Пушкаш номли мукофоти” (энг чиройли гол урган футболчига бериладиган мукофот)ни қўлга киритди.

Стохнинг рақиблари Атлетико Мадрид ҳужумчиси Радамел Фалкао ва Сантос футболчиси Неймарлар эди.

“Олтин тўп” Мессига тегди!

ФИФА “Олтин тўп” соҳибини аниқлади. “Олтин тўп” мукофотини Барселонанинг аргентиналик юлдузи Леонель Месси қўлга киритди. Барселонадан Месси ва Андрес Инеста, Реал Мадриддан эса Криштиан Роналдулар мусобақалашган мукофотнинг бу йилги соҳиби Леонель Месси бўлди.

Месси шу тариқа “Олтин тўп” мукофотини кетма-кет тўрт марта қўлга киритган ягона футболчи бўлди.


Йилнинг энг яхши футболчиларининг илк ўн бирлиги

ФИФА дунёда энг яхшиларнинг илк ўн бирлигини эълон қилди. Танланган футболчилар битта-битта саҳнага чақирилди. Улар мана бу футболчилар: Касильяс, Дани Алвес, Пике, Серхио Рамос, Марсело, Хаби Алонсо, Хави, Инеста, Месси, Роналду, Фалкао.


Йилнинг энг яхши тренери

ФИФА аёллар футболида йилнинг энг яхши техник директори Пиа Сандхейж бўлди. Мукофот соҳибини Бразилия миллий терма жамоси тренери Филипп Сколари эълон қилди.


ФИФА йилнинг энг яхши эркак тренери мукофотини Испания миллий терма жамоси мураббийи Висенте Дел Боске қозонди.


ФИФА “Fair Play мукофоти

ФИФА “Fair Play” мукофоти Ўзбекистон Футбол федерациясига тегди.


Хорижда олиб борган муваффақиятли матчлари билан кўзга кўринган ФИФА ҳаками Жунайд Чақир 2012 йилнинг энг яхши ҳаками деб топилди.

Дунёда энг аҳамиятли ҳакамлар блог сайти деб тан олинадиган footballrefereeing.blogspot ФИФА ҳаками Жунайд Чақирни “2012 йилнинг энг яхши ҳаками” деб танлади.

www.footballrefereeing.blogspot.com интернет сайтидан берилган интервьюда “2011 йилнинг энг яхши ҳаками деб топилган ўзбекистонлик Равшан Ирматовдан кейин бу йил туркиялик Жунайд Чақир УЕФА Чемпионлар лигаси ярим финали (FC Barcelona - Chelsea), EURO 2012 турнирида энг яхшилардан бири бўлиши ва ниҳоят ФИФА Дунё клублари кубоги финалини бошқариши билан кўпчиликнинг олқишига сазовор бўлди” дейилди.

Мазкур интернет сайтида ўтказилган овоз бериш натижасига кўра, 2012 йилнинг энг яхши 10 ҳаками қуйида келтирилган:

1. Жунайд Чақир - Туркия - 82 балл

2. Уилмар Ролдан - Колумбия - 61 балл

3. Педру Проэнса - Португалия - 58 балл

4. Дамир Скомина - Словения - 55 балл

5. Юити Нисимура - Япония - 54 балл

6. Феликс Брих - Германия - 44 балл

7. Бакари Гассама - Гамбия - 30 балл

8. Роберто Гарсиа - Мексика - 21 балл

9. Дарио Убриако - Уругвай - 20 балл

10. Павел Краловец - Чехия - 19 балл.



Бошқа мақолалар