Месуд Ўзил йил футболчиси


  • 17 Январь, 2017
  • 940

Германияда йил футболчиси сифатида Арсенал жамоасида тўп сураётган Месуд Ўзил танланди.

Германия футбол федерацияси саҳифасида Германия миллий жамоаси мухлиф клуби тарафидан ўтказилган йилнинг футболчиси сўровномасида Месуд Ўзил 316 минг 850 овоздан 54,5%ни олиб, биринчи бўлди.

Англиянинг Арсенал жамоасида футбол ўйнайдиган Месуд Ўзилни 33,9% овоз билан Реал Мадрид юлдузи Тони Кросс ва 4% овоз билан Кёльн футболчиси Йонас Гектор таъқиб қилмоқда.

2010 йилдан бери ўтказилиб келаётган сўровномада бешинчи бор йил футболчиси сифатида танланган Месуд Ўзилдан ташқари 2010 йили Бастиан Шванштайгер, 2014 йили Кросс биринчи ўринни эгаллаганди.

Германия футбол федерацияси интернет саҳифасида интервью берган Месуд Ўзил кўп сонли мухлисларнинг унга овоз берганлигидан ғурурланишини билдириб, бу учун мухлисларига миннатдорчилик билдирди. 


Бошқа мақолалар