Денгиз қонга бўялди


  • 11 Январь, 2013
  • 1286

  Япон балиқчилари ўлканинг жанубидаги Таижи кўрфазида дельфинларга қарши қатлиом уюштиришди. Ўша ваҳшийлик оқибатида денгиз қонга бўялди. Буни кўрганлар даҳшатга тушди.

Дельфинларни тўрлар билан кўрфазга ҳайдаб келган балиқчилар бирма-бир дельфинларни назорат қилдилар. Соғлом эканлиги аниқланган дельфинларни дунёнинг турли жойларидаги аквариумларга юқори нархларда сотиш учун ажратиб олиб, жароҳатли бўлганлари қатл этишди. Дельфинларни овлайдиган балиқлари учун таҳдид деб билган япон балиқчилари темир калтаклар билан умуртқаларини синдириб, шу тариқа жароҳат олган дельфинларни аёвсиз ўлдиришди. Сўнгра қон оқишининг олдини олиш учун яраларини тиқинлар билан бекитдилар. Мана шу йўл билан қилган ваҳшийликларини яширишга уринишларига қарамай, дельфинларнинг қонидан денгиз суви қип-қизил бўлди.

Дельфин қатлиоми жониворларни ҳимоя қилиш ташкилотларининг диққат-эътиборини ўша ваҳшатга тортар экан, ер юзи ҳайвонсеварларини дарғазаб қилди.

Соғлом дельфинларнинг донаси 100-150 минг доллардан сотилади. Ўлдирилган дельфин гўштининг килоси эса 15 доллардан сотилади. Дельфинлар табиий шароитда 60-70 йил яшайдиган бўлса, тутқунликда кўпи билан 8 йил умр суради.



 


Бошқа мақолалар