Англия стадионида портлаш


  • 23 Май, 2017
  • 943

Англиянинг Манчестер шаҳридаги “Манчестер арена” стадионида концерт вақтида портлаш содир бўлди. Инглиз полицияси портлашда 19 киши қурбон, 50 киши жароҳат олганлигини маълум қилди.

Манчестер полициясининг маълумотларига кўра, стадионда АҚШлик қўшиқчи Ариана Гранде концерт бераётганида портлаш юз берган. Концертда тахминан 2000 дан ортиқ одам иштирок этган.

Полиция ҳозир бу ҳодисани теракт сифатида баҳоламоқда.

Бундан ташқари, полиция шаҳар марказидаги черков боғчасидаги шубҳали пакетни ҳам назоратли равишда портлатган.

Британия бош вазири Тереза Мей бу ҳақда баёнот берди. У полиция ушбу фожиали ҳодисани тўла ўрганиш учун қўлларидан келган барча имконни ишга солишини айтиб “Полиция ҳозирча қўрқинчли теракт деб баҳолаётган ҳодисани бутун тафсилотларини ўрганиш учун ҳаракат қиляпмиз. Менинг бутун хаёлим ҳозир терактда жабрланганлар билан” деди.

Ушбу теракт “тирик бомба” орқали амалга оширилган бўлиши мумкин. 


Бошқа мақолалар