Саудия Арабистонда ишлаб чиқарилган илк автомобиль конвейердан тушди


  • 15 Декабрь, 2012
  • 1215

Саудия Арабистонда ишлаб чиқарилган илк автомобилдан фойдаланган Саноат ва тижорат вазири Тавфиқ бин Фавзан ал-Робиа бундан буюк ғурур ва фахр ҳис этганлигини айтди. Саудия Арабистоннинг Даммам шаҳрида “ISUZU” тарафидан ишлаб чиқарилган илк юк машинаси конвейердан чиқарилди.
Саудия Арабистонида ишлаб чиқарилган илк юк машинасидан фойдаланган вазир Тавфиқ бин Фавзан ал-Робиа “Устида “Саудия Арабистонда ишлаб чиқарилган” ёзуви бўлган илк автомобилни миниб, катта ғурур ва фахр ҳиссини туйдим. Биз ривожланган саноат ўлкаси бўлишимиз орзу эди. бу ишлаб чиқариш орзуларимизга олиб борадиган илк қадамдир” деди.
Қирол Абдуллоҳнинг стипендияси билан Японияда олий таълим олган Саудиялик ёшларнинг бу фабрикада меҳнат қилаётганини кўришдан фахрланганини маълум қилган вазир Фавзан ал-Робиа етук мутахассисларнинг саноатнинг таг ишлаб чиқаришида аҳамиятли роль ўйнашини билдирди.


Бошқа мақолалар