- 2018-11-12
АҚШ президенти Барак Обама яна бир марта пашшанинг “ҳужум”ига учради.
Оқ уйнинг расмий ошхонасида давлатнинг турли лавозимларига номзодларни эълон қилаётган бир вақтда катта қора пашша Обаманинг икки қоши орасига қўнди. Бир муддат бошининг устида учиб юрган пашшани ҳайдашга уринган Обама охири пешонасига қўнгандан кейин ундан қутилишга муваффақ бўлди.
Бу Обаманинг пашшалар тарафидан учраётган илк “ҳужуми” эмас. Обама 2009 йили Оқ уйда CNBC телеканали билан ўтказган мулоқотида бир хира пашша унга ёпишиб ҳеч кетмаганди. Аввалига камера қайди давом этаётганда “Йўқол бу ердан” деб бақирган АҚШ президенти қўлига қўнган пашшани бир ҳамла билан тутиб, ўлдириб ташлаган ва журналистга “Қаерда қолгандик?” дея гапида давом этганди. Бу воқеа бутун дунёга овоза бўлганди.